Туриннинг “Ювентус” клуби ҳужумчиси Душан Влаҳович қишда “кекса синьора”дан бошқа ҳеч қайси клуб билан музокара қилмаганини айтди.
"Мен фақат битта клубга - "Ювентус"га ўтишни хоҳлардим. Бошқа клуб билан гаплашганим йўқ", - дея ҳужумчининг сўзларини келтирган италиялик журналист Николо Шкира.
Эслатиб ўтамиз, Влаҳович "Ювентус"га тахминан 80 миллион еврога тушган эди. Лондоннинг “Арсенал” клуби футболчи учун деярли бир хил сумма таклиф қилган, бироқ сербиялик ҳужумчи “А” серияда қолиб, Туринга ўтишга қарор қилган.