Сербиялик ҳужумчи Душан Влаҳович спортчилардан қайси бири унинг болаликдаги кумирига айлангани ҳақида гапирди. Қизиғи шундаки, улар футболчи эмас.
"Бу спортвчилар Майкл Жордан ва Новак Жокович. Улар ўзларига ишонадиган одамлардир ва ҳеч нарса уларни танланган йўлдан тўхтата олмайди.
Ақл ва менталитетнинг кучи энг муҳим омиллар ва мен бу йигитлар каби тайёрманми ёки йўқми, билмайман. Лекин мен босимни яхши кўраман, адреналинни яхши кўраман", - дея Влаҳовичнинг сўзларини келтиради La Gazette dello Sport.