Кириш Регистрация

Хави бу футболчини жамоада кўрмоқчи

Баҳо:
+ | -

"Барселона" "Севилья" ҳимоячиси Жюл Кундега қизиқиш билдирмоқда. Каталонияликлар бош мураббийи Хави футболчини таклиф этишни талаб қилмоқда, деб хабар беради Sport.es.

Бироқ 23 ёшли франциялик футболчига асосий даъвогар “Челси” ҳисобланмоқда. Лондон клуби футболчи учун 50 миллион евро тўлашга тайёрлиги ҳақида маълумотлар бор.

Франциялик футболчининг "Севилья" билан амалдаги шартномаси 2024 йилгача мўлжалланган.

Жорий мавсумда Кунде барча турнирларда 44 та ўйин ўтказиб, 3 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 00:36, 14.06.2022.
Ўқилди: 3826 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.