"Торино" ҳужумчиси Андреа Белотти жамоани тарк этади, дея хабар беради журналист Николо Шкира.
Манбанинг хабарига кўра, 28 ёшли италиялик 2022 йилнинг 30 июнида тугайдиган шартномасини узайтирмайди ва туринликлар жамоасини эркин агент сифатида тарк этади.
Белотти жорий мавсумда “Торино” сафида А Серияда 22 та ўйинда майдонга тушиб, 8 та гол урди ва голли узатмани амалга оширди.