“Барселона”нинг испаниялик тажрибали ҳимоячиси Жерар Пике клуб президенти Жоан Лапорта билан суҳбатда асосий таркибдаги ўрни ҳақида гапирди.
Sport.es хабарига кўра, испаниялик ҳимоячи "Барселона" президенти билан суҳбатда Каталония клуби раҳбарияти ўз ўрнига дунёнинг энг яхши марказий ҳимоячисини олиб келгунига қадар асосий таркибда ўйнашини айтди.
Эслатиб ўтамиз, бунгача матбуотда “кўк анорранглилар” устози Хави Пикега ҳимоячи кейинги мавсумда асосий таркибда майдонга тушмаслигини айтгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.