Эрлинг Холанднинг «Манчестер Сити»га трансфери якунланди. Маълумки, у илгари шу клубда тўп тепган отаси Альфа-Инге изидан боради. Қуйида Холанднинг отаси «Манчестер Сити»да қандай ўйнаганини қисқача эслайди.
«Манчестер Сити» Эрлинг Холандни таништирув жараёнида унинг болалигида клуб формасини кийган суратларини намойиш этди. Дарҳақиқат, ҳужумчи болалигиданоқ «шаҳарликлар» лагерига интилганини тан олди. Ҳужумчининг отаси «Манчестер Сити»да ўйнаган пайтларга унча кўп бўлмаган. Альф-Инге 2000 йилда «шаҳарликлар» сафига кўчиб ўтган. Бироқ Эрлинг отасини бу клуб либосида кўрмаган, чунки у 2000 йилда туғилган ва 2003 йилда Альф-Инге аллақачон «Манчестер Сити»ни тарк этган эди.
Альф Холанд ҳимояга асосланган ярим ҳимоячи сифатида ўйнади. Баъзида у марказроқда ва ҳимоянинг ўнг қанотида ҳаракат қилган.
Фаолиятини ватанида, «Брюне»да бошлаган. Қизиғи шундаки, Холанд ҳеч қачон бу клуб таркибида юқори дивизионга чиқмаган. Бироқ, бу унинг Англия премьер-лигасига ўтишига тўсқинлик қилмади. Бунинг сира ҳам ажабланадиган жойи йўқ, чунки Холанд ўшанда терма жамоада ўйнаб юрар эди. 1994 йилги жаҳон чемпионатида у Мексика ва Италия термаларига қарши 90 дақиқа ҳаракат қилган. Скандинавияликлар ўшанда плей-оффга чиқа олишмаган.
1994 йилнинг қишида ярим ҳимоячи «Ноттингем Форрест»га кўчиб ўтди. Аста-секин Холанд жамоанинг асосий ўйинчиси ва етакчиларидан бирига айланди. 1996/1997 йилги мавсум охирида «ўрмончилар» Премьер-лигани тарк этишди, аммо норвегиялик «Лидс» лагерига кўчиб ўтди ҳамда уч йил давомида элитада қолишга муваффақ бўлди.
«Товуслар» эндигина юксалишни бошдан кечираётган эди, жамоа Англияни ҳайратда қолдирди. Бироқ Холанд 1999/2000 йилги мавсумга келиб жамоадаги ўз ўрнини йўқотди, шунинг учун уни ўша ёрқин жамоанинг етакчиси деб атаб бўлмайди. 2000 йилнинг ёзида Холанд элитага қайтган «Манчестер Сити» лагерига ўтди. «Шаҳарликлар» сафида ярим ҳимоячи асосий таркибдан жой олди ва жамоа етакчиларидан бирига айланди. «Шаҳарликлар» ўшанда номлар доирасидан анча яхши таркиб йиғган эди – Андрей Канчельскис, Жорж Веа, Пауло Ванчопе, Пол Диков, Шон Райт-Филипс эндигина ўз фаолиятини бошлаган эдилар. Бироқ россиялик ярим ҳимоячи ўша жамоада тартиб-интизом билан боғлиқ муаммолар борлиги, бу эса жамоанинг қуйи лигага тушиб кетишига сабаб бўлганини тан олган.
Умуман олганда, Холандларнинг каттаси ёдга олинганда унинг Рой Кин билан боғлиқ ўша машҳур воқеаси хаёлга келади. У айнан Рой Кин томонидан етказилган жароҳат туфайли фаолиятини якунлашга мажбур бўлган. Бу «жанг»нинг тарихи ҳам қизиқ. 1997 йилнинг сентябрида норвегиялик футболчи ҳали ҳам «Лидс»да ўйнаб юрган пайтлари «Манчестер Юнайтед»га қарши ўйинда ирландиялик футболчи оёғининг ғайритабиий тарзда эгилиши оқибатида йиқилиб тушди. Холанд эса Кинни сохта ҳаракатларда айблади ва уни туришга ундади. Ирландиялик футболчини замбилда олиб кетишди, ярим ҳимоячининг эса тузалишига деярли бир йил муддат кетди. 2001 йилнинг 21 апрелида Манчестер дербисида Кин реванш олишга қарор қилди. 85-дақиқада у оёғи муаллақ ҳолатда Халандга зарба берди. Зарбанинг кучи шундай эдики, норвегияликнинг оёқлари осмонга кўтарилди ва футболчи чалқанчасига йиқилди. Кин қизил карточка олди ва норвегияликга нимадирлар деб, майдондан чиқиб кетди.
Кейинчалик Кин ўз таржимайи ҳолида бу атайлаб қилинган қарор эканлигини тан олди.
Буларнинг барчаси Холанд фаолиятини айнан шу туфайли якунлаган деган фикрни юзага келтиради. Бироқ, ундай эмас. «Манчестер Сити» бош мураббийи Жо Ройл ўзининг автобиографиясида ушбу эпизодни эслади, аммо жароҳат йўқлигини айтди. Қолаверса, Манчестер дербисидан бир ҳафта ўтиб норвегиялик футболчи «Вест Хэм»га қарши 68 дақиқа ўйнаган ва Премьер-лиганинг икки ўйини оралиғида Норвегия терма жамоаси учун ҳам машғулотларда қатнашишга муваффақ бўлди. 2001 йилнинг ёзида Холанд тиззасидан жарроҳлик амалиётини ўтказди. Бир неча йил ўтгач, Холанд Киннинг зарбаси жароҳат олиб келиши мумкинлигини тан олди, чунки зарба гарчи у бошқа оёғига теккан бўлса ҳам, унга жиддий муаммо туғдирган.
Кейинги мавсум Чемпионшипда ўйнаган Холанд атиги 3 та ўйин ўтказди ва бу жами 47 дақиқани ташкил этади. Шундан сўнг «Манчестер Сити» норвегиялик футболчи билан тиббий сабабларга кўра шартномани бекор қилишга қарор қилди. 2011 йилда Холанд Норвегиянинг учинчи дивизионида бир нечта ўйинларни ўтказди, аммо бу ҳеч қандай воқеа билан эслашга арзигулик эмас.