"Лидс" ҳужумчиси Рафиньянинг "Барселона"га ўтиши Усмон Дембеленинг жамоани тарк этишига боғлиқ, деб хабар беради Sport.es.
Манбага кўра, 29 ёшли бразилиялик футболчи Каталония клубидан расмий таклиф кутмоқда. Аммо таклиф бўлмаслиги мумкин, чунки Дембеле жамоани эркин агент сифатида тарк этишини ҳали тасдиқламаган.
Рафинья ўтган мавсумда “Лидс” сафида 35 та ўйинда майдонга тушиб, 11 та гол урди ва 3 та голга ассистентлик қилди. Бразилиялик футболчининг клуб билан шартномаси 2024 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган.