Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити 1-1 Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

“От изини той босар”: Эрлинг “Манчестер Сити”даги биринчи Холанд эмас

Баҳо:
+ | -

Эрлинг Холанднинг "Манчестер Сити"га ўтиши кеча расман якунлади. Малум бўлишича, у илгари “шаҳарликлар” сафида тўп тепган отаси Альф-Инге ортидан борган. Шу сабаб бугун биз катта Холанднинг инглиз клуби сафидаги фаолиятини эслашга қарор қилдик.

"Манчестер Сити" Эрлинг Холандни болалигида “шаҳарликлар” либосини кийган суратлари билан таништирди. Ҳужумчининг ўзи ҳам болалигиданоқ бу клубга мухлислик қилишини тан олди. Унинг отаси “Манчестер Сити”да ўйнаганини ҳисобга олсак, бунга ишониш мумкин. Альф-Инге 2000 йилда "шаҳарликлар" лагерига кўчиб ўтди. Тўғри, Эрлинг отасини клуб либосида кўрмаган, чунки у 2000 йилда туғилган ва 2003 йилда Альф-Инге "Манчестер Сити"ни тарк этган эди.

Альф Холанд таянч ярим ҳимоячи сифатида ўйнаган. Баъзида ҳужумкор позицияда, баъзан эса ҳимоянинг ўнг қанотида ҳам ҳаракат қилди. Шунга қарамай, катта Холанднинг асосий позицияси таянч ярим ҳимоя зонаси эди.

Фаолиятини ватанида, “Брюне”да бошлаган. Қизиғи шундаки, Холанд ҳеч қачон бу клуб таркибида олий дивизионга чиқмаган. Бироқ, бу унинг Англия Премьер лигасига ўтишига тўсқинлик қилмади. Бунинг ажабланадиган томони йўқ, чунки Холанд терма жамоасининг асосий таркиб футболчиси бўлган. У 1994 йилги жаҳон чемпионатида Мексика ва Италия термаларига қарши 90 дақиқадан майдонда ҳаракат қилган. Аммо якунда скандинавияликлар плей-оффга чиқа олишмаган.

1994 йилнинг қишида ярим ҳимоячи “Ноттингем Форрест”га кўчиб ўтди. Аста-секин Холанд жамоанинг асосий ўйинчиси ва етакчиларидан бирига айланди. 1996/1997 йилги мавсум охирида "ўрмончилар" Премьер-лигани тарк этишди, аммо норвегиялик кейинги уч йил давомида "Лидс" шарафини ҳимоя қилди.

"Товуслар" ўша мавсум ўзларининг энг яхши ўйинларини ўтказишди. Клуб томмаънода Англия ва Европани ҳайратда қолдирди. Тўғри, Холанд 1999/2000 йилги мавсумга келиб базадаги ўрнини йўқотди, шунинг учун уни ўша ёрқин жамоанинг етакчиси деб тўлиқ аташ мумкин эмас. 2000 йилнинг ёзида Холанд элитага янги қўшилган "Манчестер Сити" таркибига ўтди. "Шаҳарликлар" лагерида ярим ҳимоячи асосий таркиб футболчисига айланди ва жамоа етакчиларидан бири бўлди. Клубнинг ўша пайтдаги таркиби ҳам яхши эди – Андрей Канчельскис, Жорж Веа, Пауло Ванчопе, Пол Диков, Шон Райт-Филипс каби футболчилар ўйнаган.

Умуман олганда, Холанд фаолиятини Рой Кин томонидан етказилган жароҳат туфайли якунлаган. 1997 йилнинг сентябрида, норвегиялик футболчи “Лидс”да ўйнаб юрганида, “Манчестер Юнайтед”га қарши баҳсда ирландиялик футболчи билан тўқнашиб кетади. Кин эса оёғидан жиддий жароҳат олди. Катта Холанд дастлаб Кинни баҳона қилаётган деб ўйлади ва уни ўрнидан туришга ҳамда ваҳимани бас қилишга ундади. Аммо ирландияликнинг жароҳати жиддий эди. Футболчини замбилда олиб кетишди. Шундан кейин ярим ҳимоячи салкам бир йил майдондан четда қолди. 2001 йил 21 апрел ойида бўлиб ўтган Манчестер дербисида ирландиялик рақибидан реванш олди. 85 дақиқага келиб, ҳисоб 1:1 бўлиб турган эди. Ўша пайтда Рой рақибига жиддий жароҳат етаказди. Зарбанинг кучи шундай эдики, норвегияликнинг оёқлари осмонга учиб кетди ва чалқанчасига чимга йиқилди. Кин қизил карточка олиб, майдонни тарк эди ва норвегияликга нимадир деди.

Кейинчалик Кин буни атайлаб қилинганини тан олди: “Мен атайлаб қилдим. Оёғига бор кучим билан зарба бердим. Қанақа бўлар экан?! Яна табассум билан ёнимга яқинлашишга уриниб кўринг ва баҳона қилаётганимни айт”, — деб ёзган ирландиялик.

Шундан кейин катта Холанднинг фаолиятини шу туфайли якунлаган деган фаразлар пайдо бўлди. Бироқ, ундай эмас. "Манчестер Сити" бош мураббийи Жо Ройл ўзининг автобиографиясида бу эпизодни эслаб, Холанд Кинни кўрганини, оёғини кўтаришга муваффақ бўлганини, аммо зарба кучли бўлиб чиққанини айтди. Бироқ, унда жиддий жароҳат йўқ эди. Қолаверса, Манчестер дербисидан бир ҳафта ўтиб норвегиялик футболчи "Вест Хэм"га қарши 68 дақиқа ўтказди ва Премьер-лиганинг икки ўйини оралиғида Норвегия терма жамоаси билан бир учрашувда ҳам майдонга тушишга ҳам муваффақ бўлди. 2001 йилнинг ёзида Холанд тиззасини жарроҳлик амалиётига ўтказди. Бироқ, бу нотўғри бўлган. Бир неча йил ўтгач, Холанд Киннинг зарбасидан жароҳат олиб, фаолиятини якунлаганини тан олди. Чунки зарба шу қадар кучли эдики, зарба бошқа оёғига тегса ҳам, иккинчи оёғига таъсир ўтказди. Шуни айтиш керакки, Альф-Инге буни футболга қайта олмаганидан кейин маълум қилган.

Кейинги мавсум Холанд Чемпионшипда атиги 3 та ўйинда иштирок этди ва Кубокда яна бир баҳсда қатнашиб, жами 47 дақиқани майдонда ўтказди. Шундан сўнг, “Манчестер Сити” норвегиялик футболчи билан тиббий сабабларга кўра шартномани бекор қилишга қарор қилди. 2011 йилда катта Холанд Норвегиянинг учинчи дивизионидаги клуб билан бир нечта ўйинларни ўтказди, аммо бу шунчаки қизиқишлар ортидан бўлган.

Киритилди: 21:52, 14.06.2022.
Ўқилди: 2876 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.