Кириш Регистрация
22/11 16:00 Нефтчи 2-0 Насаф
22/11 18:15 Қизилқум 1-5 Навбаҳор
23/11 01:00 Хетафе 2-0 Вальядолид
23/11 15:00 Олимпик 0-0 Бунёдкор
23/11 17:15 Андижон - Динамо
23/11 17:30 Лестер - Челси
23/11 18:00 Валенсия - Бетис
23/11 19:00 Верона - Интер
23/11 20:00 Борнмут - Брайтон
23/11 20:00 Арсенал - Ноттингем Форест
23/11 20:00 Астон Вилла - Кристал Пэлас
23/11 20:00 Эвертон - Брентфорд
23/11 20:00 Фулхэм - Вулверхэмптон
23/11 20:15 Атлетико - Алавес
23/11 22:00 Милан - Ювентус
23/11 22:30 Манчестер Сити - Тоттенхэм
23/11 22:30 Лас-Пальмас - Мальорка
23/11 22:30 Жирона - Эспаньол
24/11 00:45 Парма - Аталанта
24/11 01:00 Сельта - Барселона
24/11 15:00 Металлург - Сурхон
24/11 16:30 Женоа - Кальяри
24/11 17:15 Сўғдиёна - Локомотив
24/11 18:00 Осасуна - Вильярреал
24/11 19:00 Саутгемптон - Ливерпуль
24/11 19:00 Торино - Монца
24/11 19:00 Комо - Фиорентина
24/11 20:15 Севилья - Райо Вальекано
24/11 21:30 Ипсвич - Ман. Юнайтед
24/11 22:00 Наполи - Рома
24/11 22:30 Леганес - Реал Мадрид

Футзал: Жаҳон чемпионатига боришнинг 2 усули

Баҳо:
+3 | -

Ўзбекистон футзал терма жамоаси режага кўра, “D” гуруҳида 1-ўринни эгаллаб, “С” гуруҳида иккинчи бўлган жамоа билан чорак финалда тўқнаш келиши ва Жаҳон чемпионатига чиқиши керак эди. Аммо вазият ўзгариб кетди. Терма жамоамиз гуруҳда 2-ўринни эгаллади ва чорак финалда Эронга дуч келиб қолди. Жаҳон чемпионатига чиқиш учун эса ¼ финалда Осиёнинг 10 карра чемпионини мағлуб этиш талаб этилади.

Лекин терма жамоамиз Эронга қарши ўйинда мағлубиятга учраб ҳам, ўзининг асосий мақсади бўлган — жаҳон чемпионатига бориш масаласини ҳал қила олиши мумкин. Мақола мана шу ҳақда.

Хабарингиз бор, куз ойида ўтказилиши режалаштирилган футзал бўйича Жаҳон чемпионати Таиландда бўлиб ўтади. Регламентга кўра, БААда бўлиб ўтаётган мазкур қитъа чемпионатида Таиланд кучли тўртликка кирса (бу мамлакат мезбон сифатида ЖЧда иштирок этиши аввалдан маълум), у ҳолда Осиёдан яна бир йўлланма бешинчи жамоага берилиши Регламентда кўрсатиб қўйилган. Таиланд чорак финалда Ливан терма жамоаси билан куч синашади. Таиланд Осиёнинг энг кучли тўртта терма жамоасидан бири ҳисобланади. Ливан эса “В” гуруҳидан зўрға чорак финалга чиқди — Хитой Тайпейини 3:2, Тожикистонни 2:1 ҳисобида енгиб, Японияга 3:2 ҳисобида мағлуб бўлди. Демак, ушбу ўйинда Таиланднинг ғалабасини тахмин қилишимиз мумкин. Ўзбекистон чорак финалда ютқазган тақдирда ҳам ЖЧ йўлланмани қўлга киритиши учун Таиланд албатта ярим финал йўлланмасини қўлга киритиши шарт!

Мазкур шарт бажарилса (Таиланд кучли тўртликка кирса), бешинчи йўлланма чорак финалда мағлуб бўлган 4та жамоадан бирига берилади. Чорак финал эса қуйидаги жуфтликлардан ташкил топган:
29 май.
16:30. Таиланд – Ливан
16:30. Эрон - Ўзбекистон
19:30. Япония – Қирғизистон
19:30. Кувайт – Австралия
(Ўйинлар бошланиши Тошкент вақти билан кўрсатилган)

Футзал бўйича Осиё чемпионатини ўтказиш Регламентининг “Умумий қоидалар” деб номланувчи I бобининг “f” қисми қуйидагича ёзилган:

- Футзал бўйича Осиё чемпионатида юқорги 4та ўринни эгаллаган жамоалар 2012 йил Таиландда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионати йўлланмасини тўғридан-тўғри қўлга киритади. Агар Таиланд кучли тўртликка кирса, Осиё чемпионатида натижалари бўйича бешинчи бўлган жамоага жаҳон чемпионати йўлланмаси берилади.

Шунингдек, Регламентга илова сифатида тасдиқланган ҳужжатда бешинчи йўлланма айнан қандай кўрсаткичларга кўра аниқланиши кўрсатиб ўтилган:

1) Чорак финалда яхши тўплар нисбатига эга бўлган жамоа (яъни кичик ҳисобда ютқазган жамоа);
2) Чорак финалда кўп гол урган жамоа;
3) Гуруҳ босқичида яхши тўплар нисбатига эга бўлган жамоа;
4) Гуруҳ босқичида кўп гол урган жамоа.

Юқорида келтирилган чорак финал жуфтликларига эътибор қаратадиган бўлсак, гуруҳларда 1-ўринни эгаллаган жамоаларнинг имкониятлари юқори баҳоланмоқда. Демак, чорак финалда ютқазадиган жамоалар иложи борича кичикроқ ҳисобда ютқазишга ҳаракат қилишади.

Очиғини тан олиш керак, Эрон терма жамоасини очиқ футбол орқали ютиб бўлмайди. Мендез шогирлари кучли ва тартибли ҳимоя орқали қарши ҳужумдан фойдаланишга ҳаракат қилиб кўришади. Агар Эронни ютиб олсак, ушбу мақола ўз моҳиятини йўқотади. Жамоамиз мағлубиятга учраган тақдирда ҳам ўз дарвозасидан кўп гол ўтказиб юбормаслиги лозим (ўйин қўшимча таймлар ва пенальтилар сериясигача чўзилса ундан ҳам яхши).

Хуллас, чорак финал анча қизиқарли ўтадиган кўринади. Биринчи бўлиб Дубай шаҳрида спорт залларига Таиланд – Ливан ва Эрон - Ўзбекистон жуфтликлари чиқишади. Терма жамоамиз иштирокидаги ўйинни томоша қилиш билан бирга, параллел равишда кечаётган яна бир ўйин натижасини қизиқиш билан кузатиб борамиз.

Биз учун бироз ноқулай томони, бизнинг ўйиндан кейин яна 2та чорак финал жуфтлиги бўлиб ўтади. Унда мағлуб бўлаётган жамоа ўйин охирларида минимал мағлубиятни ушлаб қолишга ҳаракат қилиб ўйнайди. Бу ўйинларни ҳам катта қизиқиш билан кузатамиз.

Яна бир гап. Бешинчи жамоани аниқлаш тамойилининг 1 ва 2-бандлари бўйича кўрсаткич бир нечта жамоада бир хил бўлиб қолса ва уларнинг орасида Ўзбекистон ҳам бўлса, у ҳолда терма жамоамиз қолган жамоалардан устун кўрсаткичга эга. Чунки вакилларимиз гуруҳда 7 очко тўплаган ва энг яхши тўплар нисбатига эга. 

Кўриб турганингиздек, вазият бироз қалтис, шу билан биргаликда қизиқарли. Ҳар қандай ҳолатда ҳам Эронга қарши ўйиннинг энг охиригача ўйнаш лозим, энг охиригача! Қолгани эса омадга боғлиқ.

Олимхўжа БЎРОНОВ

Манба: www.stadion.uz.

Бу чорак финал олдидан кичик таҳлил эди. Терма жамоамиз яқинда Эронга қарши 2та ўйин ўтказди ва бу жамоага қарши ўйнаш мумкинлигини исботлади. Умид қиламиз, йигитларимиз фақат ва фақат ғалабани ўйлаб майдонга тушишади!

Киритилди: 13:48, 28.05.2012.
Ўқилди: 8578 марта.
Фикрлар: 22 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.