Ярим ҳимоячи Лукас Торрейра ёзда «Арсенал»га қайтади.
26 ёшли уругвайлик футболчи ўтган мавсумни ижара асосида «Фиорентина»да ўтказди. Лондонликлар Торрейрани 15 миллион евро эвазига Италияга қўйиб юборишга тайёр эдилар, аммо «бинафшаранглар» раҳбарияти қайтариб сотиб олиш вариантини фаоллаштирмасликка қарор қилди.
"Афсус. Бу ерда ўйнаш учун қўлимдан келган барча ишни қилдим, бироқ кимдир буни истамади”, - дейди 2021/22 йилги мавсумда «Фиорентина» сафида 35 та ўйинда 5 та гол урган Торрейра.