"Челси" ҳужумчиси Ромелу Лукаку "Интер"га ўтишга қарор қилди. Журналист Фабрицио Романонинг сўзларига кўра, у бошқа клубда ўйнамоқчи эмас.
29 ёшли ҳужумчи лондонликларга ўзини "нерадзуррилар"га қўйиб юборишларини таъкидламоқда.
Бельгиялик футболчи 2021/22 йилги мавсум олдидан 97,5 миллион фунт стерлинг эвазига "Челси"га ўтганди.
Лукаку ўтган мавсумда лондонликлар сафида барча мусобақаларда 44 ўйинда 15 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.