Кириш Регистрация
20/12 01:00 Валенсия - Мальорка
20/12 17:30 Ньюкасл - Челси
20/12 18:00 Реал Овьедо - Сельта
20/12 20:00 Борнмут - Бёрнли
20/12 20:00 Брайтон - Сандерленд
20/12 20:00 Манчестер Сити - Вест Хэм
20/12 20:00 Вулверхэмптон - Брентфорд
20/12 20:15 Леванте - Реал Сосьедад
20/12 22:00 Лацио - Кремонезе
20/12 22:30 Осасуна - Алавес
20/12 22:30 Тоттенхэм - Ливерпуль
21/12 00:45 Ювентус - Рома
21/12 01:00 Реал Мадрид - Севилья
21/12 01:00 Эвертон - Арсенал
21/12 01:00 Лидс - Кристал Пэлас
21/12 16:30 Кальяри - Пиза
21/12 18:00 Жирона - Атлетико
21/12 19:00 Сассуоло - Торино
21/12 20:15 Вильярреал - Барселона
21/12 21:30 Астон Вилла - Ман. Юнайтед
21/12 22:00 Фиорентина - Удинезе
21/12 22:30 Эльче - Райо Вальекано

Ўзбекистон футбол ҳакамлари марказига янги директор тайинланди

Баҳо:
+ | -

Бугун “Бунёдкор” стадиони мажлислар залида футбол ҳакамлари ва назоратчилари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. Унда ташкилий масала кўриб чиқилди.

Ўзбекистон футбол ассоциацияси вице президенти Одил Аҳмедов сўзга чиқиб, Ўзбекистон футбол ассоциацияси президентининг 2022 йил 15 июнь кунидаги буйруғига асосан Лазиз Қўчқоров Ўзбекистон футбол ҳакамлари маркази директори этиб тайинланганини маълум қилди.

Кейин эса Лазиз Қўчқоров ҳам сўзга чиқиб, билдирилган ишонч учун миннатдорлик билдирган ҳолда Ўзбекистон футбол ҳакамлари маркази ходимлари, ҳакамлар ва ҳакам назоратчилари билан яқин ҳамкорликда ишлаш ҳамда мамлакатимизда ҳакамликни янада ривожлантиришга қаратилган вазифаларни астойдил бажаришга уринишини айтиб ўтди.

Шунингдек, йиғилиш давомида юртимизда футбол бўйича ҳакамлик фаолиятини янги поғонага кўтариш, профессионал футбол мусобақаларига ВАР тизимини жорий этишни кенгайтириш, ҳакамларни тайёрлаш тизимини такомиллаштириш мақсадида танлаб олиш мезонларини ислоҳ этиш, юқори малакали ҳакамлар ва назоратчиларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш, малакасини ошириш каби вазифалар белгилаб олинди.

Манба: www.pfl.uz
Киритилди: 13:48, 16.06.2022.
Ўқилди: 1526 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.