Кириш Регистрация
12/05 00:00 Атлетик Бильбао 2-2 Осасуна
12/05 15:30 Лацио 2-0 Эмполи
12/05 17:00 Кадис 1-0 Хетафе
12/05 18:00 Женоа 2-1 Сассуоло
12/05 18:00 Верона 1-2 Торино
12/05 19:00 Нефтчи 2-2 Андижон
12/05 19:00 Сўғдиёна 1-2 Навбаҳор
12/05 19:15 Атлетико 1-0 Сельта
12/05 20:30 Ман. Юнайтед 0-1 Арсенал
12/05 21:00 Ювентус 1-1 Салернитана
12/05 21:30 Валенсия 0-0 Райо Вальекано
12/05 23:45 Аталанта 2-1 Рома
13/05 00:00 Страсбур 2-1 Метц
13/05 00:00 Клермон 0-1 Лион
13/05 00:00 Нант 1-2 Лилль
13/05 00:00 Монпелье 0-2 Монако
13/05 00:00 ПСЖ 1-3 Тулуза
13/05 00:00 Ренн 1-1 Ланс
13/05 00:00 Марсель 3-1 Лорьян
13/05 00:00 Бетис 3-2 Альмерия
13/05 19:00 Сурхон - Динамо
13/05 19:00 Насаф - Бунёдкор
13/05 21:30 Лечче - Удинезе
13/05 23:45 Фиорентина - Монца
14/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль
14/05 00:00 Барселона - Реал Сосьедад
14/05 19:00 Локомотив - ОКМК
14/05 22:30 Осасуна - Мальорка
15/05 00:00 Тоттенхэм - Манчестер Сити

"Барселона" тарихидаги энг яхши 5 та бразилиялик

Баҳо:
+ | -

"Барселона" ва Бразилия терма жамоасини ўхшаш жиҳатлари жуда кўп ва иккаласи ҳам чиройли футболни ёқтиришади. Шу боис Каталония клубида кўплаб бразилиялик футболчилар тўп суришган. Дани Алвешнинг "Барселона"ни тарк этиши, бизга "кўк-анорранглилар" таркибида тўп сурган афсонавий бразилияликларнинг рейтингини тузишимизга сабаб бўла олади.  

5-ўрин: Роналдо
Жамоадаги йиллари: 1996-1997.
Ўйинлар ва голлар: 51 - 47.
Унвонлар: Испания кубоги ва Суперкубоги, Кубок эгалари кубоги.

"Сўйлоқтиш" "Барселона"да атиги бир мавсум ўтказди, аммо қандай мавсум! 51 ўйинда 47 гол, шу жумладан Кубок эгалари кубоги финалида Париж клубига қарши ўйинда ғалаба қозониш. Чемпионатда Роналду 37 та ўйинда майдонга тушиб, 34 та гол урганди.

Аммо Роналдо ва "Барселона" ўша мувсум 90 очко билан чемпионликни қўлга кирита олмаган. 

4-ўрин: Ромарио
Жамоадаги йиллар: 1993-1995 йиллар.
Ўйинлар ва голлар: 97 - 66.
Унвонлар: иккита чемпионлик ва Испания Суперкубоги.

 Роналдодан уч йил олдин, худди шу йўналишда (Голландиянинг "ПСВ" дан) яна бир бразилиялик Каталонияга етиб келганди. Ромарио зиёфатларни, карнавалларни яхши кўрарди, ярим кун ухларди ва машғулотларни ёмон кўрарди.

Аммо бу йигитда ажойиб мақсад туйғуси бор эди, у буни "Барселона"да тўлиқ амалга оширди. Форвард ҳеч қачон Европада илдиз отмаган ва унинг эркинлиги Каталония пойтахтида таклиф қилинган катта пулдан қимматроқ бўлиб чиқди - атиги бир ярим мавсумдан кейин у ватанига жўнаб кетди.

3-ўрин: Неймар
Жамоадаги йиллари: 2013-2017.
Ўйинлар ва голлар: 186 - 105.
Унвонлар: иккита чемпионат, учта кубок, Испания Суперкубоги, Чемпионлар Лигаси, УЕФА Суперкубоги, Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати.

Неймар жаҳон футболи "Олимпуси"да Месси ва Криштианунинг вориси ва иқтидорли юлдуз мақомида "Барселона"га кўчиб ўтди.

У клубда янада машҳур бўлди: Неймар - Месси - Суарес триоси дунёдаги энг яхшиларидан бирига айланди. 

2-ўрин: Ривальдо
Жамоадаги йиллари: 1997-2002.
Ўйинлар ва голлар: 235 -130.
Унвонлар: икки чемпионлик, Испания кубоги, УЕФА Суперкубоги.

"Барселона"даги дастлабки икки мавсум Ривальдони икки карра Испания чемпионига айлантирди, аммо кейин Каталония клубида оғир дамлар бошланди.

Ривальдо "Барселона"нинг оёққа туришига ёрдам берди, баъзида ўйинларни ёлғиз ўзи ҳал қилди. Ўша Ривалдонинг қўлидан барча иш келарди. 

1-ўрин: Роналдиньо
Жамоадаги йиллари: 2003-2008.
Ўйинлар ва голлар: 214 - 94.
Унвонлар: иккита чемпионлик, иккита Испания Суперкубоги, Чемпионлар лигаси.

Ривальдо кетганидан сўнг кўп ўтмай, Франк Райкард бошчилигидаги "Барселона" Европа футболида етакчилик мақомини тиклай бошлади. Ва ўша буюк жамоанинг асосий ижодкорларидан бири Роналдиньо эди.

“Барселона” футболчиси сифатида “Олтин тўп”ни қўлга киритди ва бир марта “Сантьяго Бернабеу”даги дублдан сўнг жилмайиб турган бразилиялик “Реал Мадрид” мухлислари томонидан олқишларга сазовор бўлди! "Эл-Класико" тарихида бундай воқеа бир марта юз берган.

Миржалол Пардабоев тайёрлади. 

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 02:05, 17.06.2022.
Ўқилди: 5564 марта.
Фикрлар: 12 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.