Кириш Регистрация

“ПСЖ” португалиялик футболчи билан келишиб олди

Баҳо:
+ | -

Португалия терма жамоаси ва “Порту” ярим ҳимоячиси Витинья “ПСЖ” билан келишиб олди.

Парижликларнинг янги спорт директори Луис Кампос 22 ёшли футболчини клубнинг ярим ҳимоя чизиғини кучайтириш учун устувор вазифа бўлади деб ҳисобламоқда.

Нуфузли инсайдер Фабрицио Романонинг сўзларига кўра, "ПСЖ" Витинья билан шартнома шартлари бўйича келишиб олган.

Ҳозирда “Порту” билан музокаралар давом этмоқда. Париж суперклуби Португалия чемпионига ярим ҳимоячи шартномасида кўрсатилган товон пули - 40 миллион еврони тўлашга тайёр.

Якунланган мавсумда Витинья 47 та ўйинда қатнашиб, 4 та гол ва 5 та голли узатмани амалга оширди. Португалия терма жамоаси таркибида футболчи жорий йилнинг март ойида дебют қилганди.

Киритилди: 23:59, 17.06.2022.
Ўқилди: 1988 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.