Россиянинг «Уфа» клуби собиқ бош мураббийи Алексей Стукалов «Матч ТВ»га берган интервьюсида ярим ҳимоячи Остон Ўрунов ҳақида тўхталиб ўтди.
— Ушбу мавсумда Ўрунов билан ишлаш қийин кечдими?
— Янги йилга қадар, ҳа, қийналдик. Ҳозир эса у тўғри йўлга тушиб олди.
— Бу жараён жуда оғир кечдими?
— Ҳа. Унинг маошида кескин пасайиш юз берди. Масалан, менда ёки сизда бундай ҳолат бўлмаган бўлиши мумкин. Шунинг учун биз буни тушуна олмаймиз. Бундай ҳолатни бошидан кечирган инсон буни осон енгиб ўтган бўларди.
У жамоага керак эди. Шунинг учун унинг ривожланиши учун йўл топишга ҳаракат қилдик. Янги йилга қадар ҳеч нарса ўхшамади. Шундай пайтлар бўлдики, мен Шамиль Газизовга: «Бўлди, етади, мен ундан чарчадим. Уни нимадир қилиш керак», дедим.
— У билан кўп гаплашдингизми?
— Деярли ҳар куни. Мураббийлар штаби билан турли йўлларни қилиб кўрдик. Ҳаттоки унга ўзининг аввалги ўйинларини кўрсатиб, ҳозирда қандай аҳволда эканини тушунтирдик. Аммо жароҳатлар ҳам уни қийнаб қўйди. Оёғининг орқа қисмидаги мушаклар жароҳатланди. Шунинг учун инсон ўзини назоратда ушлаб туриши керак. Унинг мушаклари жуда кучли. Остон битта ўйинда жуда кўп спринтерлик вазифасини бажарадиган РПЛдаги кам сонли футболчилардан бири.
— Унга нисбатан қаттиққўлроқ бўлишга ҳаракат қилмадингизми?
— Ҳозирги футболчилар бошқача. Исталган пайтда хафа бўлиб қолиши мумкин. Мураббий ёки бошқа мутахассис футболчига қандай гапиришни аниқ билиши керак. Бу қийин вазият.
— Ўрунов ҳаммасини тушундим, дея, кейин кафега йўл олармиди?
— Гап кафеда эмас, тайёргарликда. У машғулотдан ташқари яна алоҳида ҳам ишлаши керак. Ўруновнинг тикланиши учун Артур Каримов кўп иш қилди. Остон эса бундай кейин ҳам машғулотдан сўнг кўп ишлаши зарур.
— Ўрунов бундан бўйин товладими?
— Йўқ, бунақаси бўлмади. Мураббийлар штаби ҳеч кимнинг бундай қилишига йўл қўймайди. Мураббийнинг сўзи — қонун.