“Наполи” ҳимоячиси Калиду Кулибали “Барселона”га ўтиш эҳтимолини рад этди ва фаолиятини Италия клубида якунламоқчи. Бу ҳақда La Republicca хабар бермоқда.
Манбага кўра, сенегаллик ҳимоячи таътилдан қайтгач, жамоадаги келажаги ҳақида гаплашади.
Эслатиб ўтамиз, Кулибали неаполликлар жамоасида 2014 йилдан буён ўйнаб келмоқда. Ўтган мавсум - 2021/2022 йилда 30 ёшли ҳимоячи Италия А сериясининг 27 та ўйинида қатнашиб, 3 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.