"Челси" тарбияланувчиси Рубен Лофтус-Чик А серияга йўл олиши мумкин. Ярим ҳимоячи харидига "Лацио" устози Маурицио Сарри қизиқиш билдирмоқда.
Бу ҳақида футболчининг агенти Жонатан Барнетт айтиб ўтди. У шундай дейди:
"Мендаги хабарларга кўра, бу борада "Лацио" "Челси" билан боғланмаган. Аммо Маурицио Сарри Лофтус-Чикнинг мухлиси ва ўз жамоасида кўришни истайди. Шу сабаб келажакда нима бўлишини айта олмаймиз".
26 ёшли футболчи ўтган мавсумда "Челси" сафида 40 марта майдонга тушган эди.