Каталониянинг “Барселона” клуби ярим ҳимоячиси Педри “кўк-анорранглилар”нинг ўйин услуби ҳақида гапирди.
"Кўп жамоалар ғалабалардан хурсанд бўлишади ва уларни қандай қилиб қўлга киритишлари муҳим эмас. "Барса"га келадиган бўлсак, тўпга эгалик қилиш ва кўплаб имкониятлар билан рақибни мағлуб этишга ҳаракат қиляпмиз. Бизнинг ўз фикримиз бор. Менга бундай футбол ёқади.
Мураббийимизнинг аниқ ўйин режаси ва модельи бор. Хави нима қилишимиз кераклигини ҳаммага тушунтириб беради", - дея ярим ҳимоячидан иқтибос келтиради The Guardian.