Кириш Регистрация
24/11 00:45 Парма 1-3 Аталанта
24/11 01:00 Сельта 2-2 Барселона
24/11 15:00 Металлург 1-0 Сурхон
24/11 16:30 Женоа 2-2 Кальяри
24/11 17:15 Сўғдиёна 2-0 Локомотив
24/11 18:00 Осасуна 2-2 Вильярреал
24/11 19:00 Саутгемптон 2-3 Ливерпуль
24/11 19:00 Торино 1-1 Монца
24/11 19:00 Комо 0-2 Фиорентина
24/11 20:15 Севилья 1-0 Райо Вальекано
24/11 21:30 Ипсвич 1-1 Ман. Юнайтед
24/11 22:00 Наполи 1-0 Рома
24/11 22:30 Леганес 0-3 Реал Мадрид
25/11 00:45 Лацио 3-0 Болонья
25/11 01:00 Атлетик Бильбао 1-0 Реал Сосьедад
25/11 22:30 Эмполи - Удинезе
26/11 00:45 Венеция - Лечче
26/11 01:00 Ньюкасл - Вест Хэм

Виктор Карпенко: "ТВ қаршисида ўйинни томоша қилишдан кўра майдонда бўлиш осонроқ"

Баҳо:
+ | -

“Сонгнам Илхва Чонма” – “Бунёдкор” учрашувидан кейин айни пайтда терма жамоа лагерида бўлган сардоримиз Виктор Карпенконинг фикрлари билан қизиқдик.

- Кайфиятим жудаям аъло. Ғалаба билан барча жамоадошларимни, “Бунёдкор”га бефарқ бўлмаганларни ва барча юртдошларимизни муборакбод этмоқчиман, - деб ўз фикрларини бошлади Виктор Карпенко.

- ТВ орқали ўйинни томоша қилиш қандай экан?
- “Бунёдкор” иштирокидаги ўйинни биринчи бор тўғридан-тўғри эфирда кузатишим. Бунгача ҳар сафар жамоам билан бирга бўлиб келганман. Очиғини айтсам, ойнаи жаҳон қаршисида баҳсни кузатиб бориш қанчадан-қанча асабларимни олди (кулади). Ундан кўра майдонда бўлиш осонроқ экан.

- Бугунги ғалабада қайси футболчини эътироф этган бўлардингиз?
- Сўзсиз – Игнатий Нестеровни! У камида уч маротаба юз фоизли голли вазиятларни қайтариб қолди. Дарвозабон – ярим жамоа деганларидек, Нестеров бугун “Бунёдкор”нинг ҳақиқий етакчиси бўлди.

- “Бунёдкор”нинг ўнг қанотига мослаштирилган Дэвид Карнининг ҳаракатларига қандай баҳо берасиз?
- У чапақай футболчи. Шу боисдан ҳам у барибир марказ томон интилаверди. Шундай пайтларда ҳужумкор ҳимоячи Акмал Шораҳмедов олдинга ўтиб, Дэвиднинг ўрнини ёпиб турди. Карни битта хавфли вазият яратишдан ташқари, бир неча бор рақиб футболчиларини ўзи билан овора қилиб юрди. Умуман олганда, барча футболчиларга раҳмат айтиш керак. Бундай масъулиятли ўйин давомида кучли босим остида бўлишларига қарамасдан ғалабани ўз қўлларида ушлаб қолишди.

- “Бунёдкор” шарқий минтақада иштирок этишига қарамасдан ўта ишончли тарзда чорак финалга йўлланма олди. Айтингчи, Миржалол Қосимов шакллантираётган бу жамоанинг асосий кучи нимада?
- Ҳамжиҳатликда!

- Ушбу ғалабадан сўнг Игнатий Нестеров, Лутфулла Тўраев ва Артём Филипосян каби футболчилар терма жамоа лагерига ажойиб кайфиятда ташриф буюришади. Умуман, “Бунёдкор”нинг бугунги ғалабаси терма жамоа муҳитига таъсир кўрсатадими?
- Албатта. “Бунёдкор” Чемпионлар лигасида мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилаяпти, буни унутиш керак эмас! Шундай экан, терма жамоадаги барча футболчилар ҳам бу клубимизнинг натижаларидан қувонишади.

Баҳодир МИРЗАЕВ суҳбатлашди.

Манба: fcbunyodkor.com
Киритилди: 11:36, 30.05.2012.
Ўқилди: 5640 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.