Франциянинг "Марсель" клуби бош мураббийи Хорхе Сампаоли таркибни "Барселона"нинг икки нафар футболчиси билан кучайтирмоқчи.
Аргентиналик мутахассис "Барселона"нинг марказий ҳимоячи Клеман Ленгле ва ҳужумчи Мартин Брейтвейтларга қизиқиш билдирмоқда.
"Барселона" франциялик футболчини 15 миллион еврога сотишга, данияликни эса текинга қўйиб юборишга тайёр.
Ўтган мавсумда Ленгле 27 ўйинда 1 голга ассистентлик қилган.
Брейтвейт эса 4 ўйинда 2 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди.