Кириш Регистрация
14/11 05:00 Уругвай - Колумбия
14/11 05:00 Перу - Чили
14/11 14:10 Австралия 0-0 Саудия Арабистони
14/11 17:00 КХДР 2-3 Эрон
14/11 19:00 Баҳрайн 0-0 Хитой
14/11 19:00 Кувайт 1-3 Жанубий Корея
14/11 21:00 Уммон - Фаластин
14/11 21:15 Ироқ - Иордания
14/11 21:15 Қатар - Ўзбекистон
14/11 21:15 БАА - Қирғизистон
15/11 02:00 Венесуэла - Бразилия
15/11 04:30 Парагвай - Аргентина
15/11 05:00 Эквадор - Боливия
15/11 17:00 Индонезия - Япония

U-23 Осиё чемпионатининг энг қиммат терма жамоалари эълон қилинди

Баҳо:
+ | -

Кеча, 19 июнь куни Ўзбекистонда ўз якунига етган U-23 Осиё чемпионатининг энг қиммат терма жамоалари рейтинги эълон қилинди. Transfermarkt портали турнирда иштирок этган жамоалардаги футболчиларнинг умумий нархларини ҳисоблаб, уларнинг жами суммасини ма;лум қилди.

Ушбу рейтингда Жанубий Корея U-23 терма жамоаси яққол етакчилик қилмоқда. Корейсларнинг таркиби 15,9 миллион еврога баҳоланган. Иккинчи ўринни Япония ёшлари эгаллаган. Япония таркибида ҳаракат қилган футболчиларнинг умумий нархи 6,5 миллион еврони ташкил этган. Кучли учликка мусобақа ғолиблигини қўлга киритган Саудия Арабистони U-23 термаси якун ясаб берган. Саудиялик футболчиларнинг тахминий қиймати 6,1 миллион евро этиб белгиланган. Осиё чемпионатида финалгача етиб борган Ўзбекистон U-23 терма жамоаси эса 4,9 миллион еврога баҳоланиб, ушбу рейтингда 5-ўринни эгаллаган.

Осиё чемпионатининг қиммат таркибга эга жамоалари билан танишинг:

Жанубий Корея — 15,9 миллион евро;

Япония — 6,5 млн евро;

Саудия Арабистони — 6,1 млн евро;

Австралия — 5,8 млн евро;

Ўзбекистон — 4,9 млн евро;

Эрон — 4,7 млн евро;

БАА — 4,6 млн евро;

Тожикистон — 3,7 млн евро;

Қатар — 3,5 млн евро;

Таиланд — 3,2 млн евро.

Киритилди: 16:48, 20.06.2022.
Ўқилди: 2541 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.