Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Таниқли шарҳловчи Комил Жумаев Ўзбекистон U23 терма жамоасининг иштирокига баҳо берди

Баҳо:
+ | -

Қарийб уч ҳафта мамлакатимиз стадионларида ўтказилган ёшлар ўртасидаги Осиё кубоги мусобақаси футболсевар халқимиз қалбида узоқ муддатга муҳрланиб қолиши бор гап. Ёшларга хос шиддат, тезкорлик, комбинацион муросасиз учрашувлар мухлисларнинг кўплаб давраларида муҳокама этилиши аниқ. Биз учун яна бир аҳамиятли жиҳати Тимур Кападзе бошчилигидаги ўғлонларимиз ишқибозлар ишончини оқлаб, финалгача етиб боришди.

Бош соврин – Осиё кубоги учун ўтказилган ўйинда қитъамизнинг энг кучли жамоаси, чемпионат мобайнида биронта ҳам гол ўтказиб юбормаган Саудия Арабистони терма жамоасига муносиб рақобат кўрсатди. Уларнинг даровзаси ёнида ўнлаб вазиятлар яратилди. Тўпни назоратда ушлаб туриш, дарвозалар томон зарбалар бериш борасида яққол устунликка эга бўлдик. Ҳатто рақиб дарвозасига гол ҳам киритдик. Фақатгина офсайд боис у инобатга олинмади.

Биринчи бўлимда “шер панжасига панжа урган” ўзбекистонлик йигитлар иккинчи таймда бироз толиқиб қолишди. Бунинг объектив ҳамда субъектив сабаблари бор. Биринчидан, Саудия Арабистони терма жамоаси бизнинг йигитларимиздан икки ёш катта эди. Париж олимпиадасини кўзлаб меҳнат қилаётган Тимур ва унинг командаси U-21 ёшидаги йигитлар, уларнинг асосий мақсади тўрт йилликнинг нуфузли мусобақасига Ўзбекистон олимпия терма жамоасини биринчи марта олиб чиқиш, янги тарихни яратишдан иборатдир. Иккинчи сабаб, таркибимиздаги кутилмаган йўқотишлар: асосий посбон Абдувоҳид Неъматовнинг кутилмаганда қизил карточка олиши ва мусобақа охиригача жамоадошларига ёрдам бериш имкониятидан маҳрум бўлиши. Терма жамоанинг яна бир муҳим ўйинчиси, плеймейкер, майдон марказидан жамоа ҳужумларини ташкил этувчи Иброҳим Ибрагимовнинг гуруҳ босқичида жароҳат олиши ва сафдан чиқиши бўлди. Бу икки йўқотиш айниқса плей-офф ўйинларида яққол сезилди. Ироқ ва Япония терма жамоалари тўсиғидан катта қийинчилик билан ўтган Ўзбекистон ёшлар термаси финал ўйинининг иккинчи таймида бурилиш ясаш учун ўзида куч тополмади. Ҳам жисмонан, ҳам руҳан толиққан йигитларимиз финални шу тариқа бой беришди ва иккинчи ўрин билан кифояланишди.

Аслида бу натижа ҳам жуда зўр кўрсаткич. Бунинг учун мураббийлар штабига, терма жамоанинг саралаш босқичидан тортиб финал босқичигача жалб этилган, тўп сурган барча аъзоларига миннатдорлик билдириш керак. Қувонарли жиҳати, Ўзбекистон U-23 терма жамоа муваффақиятида “Металлург” вакиллари – Иброҳим Ибрагимов ҳамда Одилбек Абдумажидовларнинг ҳам муносиб улуши бор. Биз йигитларимизга кейинги фаолиятлари давомида ҳам зафарли юришларини давом эттиришларини тилаймиз. Иброҳимга эса тезроқ соғайиб, сафга қайтишини, миллий чемпионатнинг муҳим учрашувларида жамоадошлари ёнида бўлишини истаймиз. Ижара асосида хорижда тўп сураётган иккинчи вакилимиз Одилбекнинг ҳам маҳоратини янада сайқаллаштириб, халқаро майдонларда юртимиз довруғини ёйишига тилакдошмиз. Баракалла йигитлар!

Комил Жумаев.
"Металлург" клуби матбуот котиби

Киритилди: 18:10, 20.06.2022.
Ўқилди: 4518 марта.
Фикрлар: 10 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.