Ҳимоячи Дани Алвес профессионал фаолиятини якунламоқчи эмаслигини айтди. Эслатиб ўтамиз, аввалроқ каталониялик "Барселона" 39 ёшли бразилиялик билан шартномани узайтиришдан бош тортган эди.
Ўзининг ижтимоий тармоқларида Алвес барча қўлга киритилган совринлар туширилган суратни жойлаштирди ва унга шундай изоҳ қолдирди: "Кубоклар керакми? Менга қўнғироқ қилинг". Эслатиб ўтамиз, бразилиялик футболчи футбол тарихидаги энг титулли футболчи ҳисобланади.
Аввалроқ Алвес спорт директори Роналдо бўлган "Вальядолид"га ўтиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди. Дани Бразилия терма жамоаси сафида ЖЧ-2022да иштирок этишни истайди, шу сабабли футболчи фаолиятини яна бир мавсум давом эттиришга қарор қилди.