"Барселона" раҳбарияти ҳужумчи Ансу Фати соғлиғи сабабли аввалги даражага қайта олмаслигидан хавотирда, деб хабар беради Diario Sport.
Манба берган хабарга кўра, клуб олти ой аввал футболчини операция қилишни талаб қилмай, унинг ўрнига консерватив усулда даволанишга рухсат берганидан афсусда. Ҳозирда ҳужумчининг чидамлилик, тезлик ва куч-қувват бўйича кўрсаткичларини сезиларли даражада ёмонлашган.
Айни вақтда Каталония клуби бош мураббийи Хави Эрнандес ҳамон футболчига умид боғламоқда.
19 ёшли Фати ўтган мавсумда "Барселона" сафида барча турнирларда 14 та ўйинда майдонга тушиб, 6 та гол урди ва битта голга ассистентлик қилди. Унинг клуб билан шартномаси 2027 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.