"Тоттенхэм" ўз футболчисини сотиш режасига эга эмас. Хабарларга кўра, Лондон жамоаси ярим ҳимояга Ив Биссумани сотиб олганига қарамасдан, Пьер-Эмиль Хёйбьергни сотишни ўйламаяпти.
Дания терма жамоаси аъзосига "Эвертон" ҳамда "Рома" қизиқиш билдирганди. Унинг "шпорлар" билан тузган битими 2025 йилга қадар амал қилади.