Кириш Регистрация
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина 1-2 Удинезе
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо

Хайрулло Бозоров "Нефтчи" жамоаси билан учрашди

Баҳо:
+1 | -

Фарғона вилояти ҳокими, вилоят футбол федерацияси раҳбари Хайрулло Бозоров "Нефтчи" жамоаси раҳбарияти, мураббийлари ва футболчилари билан учрашди.

Танқидий руҳда ўтган мулоқотда "Нефтчи"нинг суперлига ўйинларида яхши натижалар қайд эта олмаётгани, ўйин темпи борган сари тушиб кетаётганлиги, 20 июнга қадар ўтказилган суперлига 11-турдан сўнг 2 та ғалаба, 3 та дуранг ва 6 та мағлубият билан 9 очко жамғариб 12-ўринда бораётганлиги қайд этилди.

Аксарият футболчиларнинг жисмоний ҳолати талаб даражасида эмаслиги, асосан ҳимоявий ўйин тактикаси танлангани боис ҳужумкорлик йўқлиги, стандарт вазиятлардан унумли фойдаланишга эътибор қаратилмаганлиги, ўйинчилар ўртасида ғалабага бўлган ишонч, жамоавий характер мавжуд эмаслиги танқид остига олинди.

Бундан ташқари, жамоада тартиб-интизом яхши эмаслиги, раҳбарият ва футболчилар ўртасида бир бирига ишончсизлик ортиб бораётгани, бош мураббий Илҳом Мўминжонов мазкур ҳолатларнинг олдини олиш учун етарлича иш олиб бормаётгани бўйича танбеҳ берилди.

"Нефтчи" футбол жамоасига суперлигага қайтиши билан бир қатор шароитлар яратиб берилган бўлса-да, ҳозирда клубда профессионал даражада иш ташкил қилинмаган.

Мухлислар ва ОАВ билан ишлаш, маркетинг масалалари, футболчилар ҳамда мухлислар ўртасида қўшма тадбирлар яхши йўлга қўйилмагани, матбуот хизмати талаб даражасида эмаслиги, клубнинг ижтимоий тармоқларда расмий саҳифаларида етарли фаоллик йўқлиги ҳам танқид қилинди. Жорий йил жамоа ташкил этилганига 60 йил тўлиши, бироқ бу ҳақда ОАВ орқали эълон берилмаган, тадбирга тайёргарлик ишлари бошланмаган.

Клуб раиси Зоҳид Ғофуровнинг тажрибасизлиги, раҳбарлик салоҳиятининг етарли эмаслиги ҳам юқорида таъкидланган муаммоларнинг ўз вақтида бартараф этилмаганига олиб келган.

Селекция ишларига эътиборсизлик натижасида айни вақтда "Нефтчи" жамоасининг 19 ёшли ўсмирлар жамоаси 14-ўринда, 21 ёшли ўсмирлар жамоаси эса 11-ўринда бормоқда. Аёллар жамоаси эса 10 та жамоа ичида 9-ўринда бормоқда.

Вилоят раҳбари ушбу масалаларга бирма-бир тўхталар экан, бундан буён клубга ўзгача руҳият олиб кириш кераклиги, тартиб-интизом, ҳурмат, аҳиллик билан иш ташкил қилиш кераклигини таъкидлади.

Шаҳар ҳокими Восилжон Назаров клуб президенти этиб тайинланди. Вилоят ҳокими томонидан унга клуб фаолиятини назоратга олиш, маркетинг, менежмент ишларини тўғри йўлга қўйиш, фан-клуб билан самарали ҳамкорлик ўрнатиш, клуб матбуот хизмати фаолиятини ривожлантириш, шунингдек, клуб логотипига чинор барги рамзини қайтариш каби топшириқлар берилди.

Клуб мураббийларига чиройли ўйин намойиш этиш ва ғалабалар билан мухлисларни қувонтириш учун энг аввало асосий таркиб ўзагини шакллантириб олиш лозимлиги уқтирилди.

Манба: УЗА
Киритилди: 12:21, 21.06.2022.
Ўқилди: 1375 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.