Кириш Регистрация
08/12 00:45 Наполи 2-1 Ювентус
08/12 01:00 Реал Мадрид 0-2 Сельта
08/12 19:00 Пиза 0-1 Парма
08/12 22:00 Удинезе 1-2 Женоа
09/12 00:45 Торино 2-3 Милан
09/12 01:00 Вулверхэмптон 1-4 Ман. Юнайтед
09/12 01:00 Осасуна 2-0 Леванте

Полиция Осимхеннинг трансферини текширишни бошлади

Баҳо:
+ | -

Полиция ҳужумчи Виктор Осимхеннинг "Лилл"дан "Наполи"га ўтиши тафсилотларини текширмоқда, деб хабар бермоқда Sky Sport Italia.

Италия ва Франциядаги клуб офисларида тинтувлар ўтказилди. "Наполи" президенти Аурелио Де Лаурентис йирик миқдордаги фирибгарликда гумонланмоқда.

“Наполи” Осимхенни 2020 йилда “Лилл”дан 70 миллион еврога сотиб олганди. Ваҳоланки, Франция клуби атиги 50 миллион пул олган. Қолган суммани қоплаш учун клуб дарвозабон Орестис Карнезисни, шунингдек, ёшлар жамоасидан уч нафар футболчини: Луиджи Лигуори, Клаудио Манчи ва Cиро Палмиерини жамоага қабул қилди.

Мутахассисларнинг ҳисоб-китобларига кўра, бу футболчиларнинг трансфер нархи бир неча бор ошириб юборилган. Боз устига, уч нафар ёш футболчи “Лилль” сафида бирорта ҳам ўйин ўтказмади: аввалига Италия клубларига ижарага берилди, кейин эса шартномалари шунчаки бекор қилинди.

2021/22 йилги мавсумда Осимхен “Наполи” сафида 31 та ўйинда майдонга тушиб, 18 та гол урди ва 6 та голли узатмани амалга оширди. Transfermarkt портали ҳозир 23 ёшли нигериялик футболчини 65 миллион еврога баҳоламоқда.

Киритилди: 18:54, 21.06.2022.
Ўқилди: 2077 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.