Кириш Регистрация
28/04 00:00 Ман. Юнайтед 2-1 Брентфорд
28/04 00:00 Эспаньол 0-0 Леванте
28/04 19:00 Андижон 2-1 Динамо
28/04 19:00 Сўғдиёна 5-2 Сурхон
28/04 20:00 Пахтакор 2-2 Насаф
28/04 23:59 ПСЖ 5-4 Бавария
29/04 19:00 Қизилқум 0-0 Хоразм
29/04 19:00 Нефтчи 4-0 Қўқон-1912
29/04 20:00 Бунёдкор 1-1 Навбаҳор
29/04 23:59 Атлетико - Арсенал

Фарҳод Тоҳиров: «Андижон» олдига 5-ўринни эгаллаш вазифаси қўйилган»

Баҳо:
+-1 | -

Чемпионатимизда юзага келган кичик танаффусдан фойдаланиб, кўпгина легионерлар ўз юртларига бориб келишмоқда. "Андижон"нинг тожикистонлик легионери Фарҳод Тоҳиров ҳам ўз юртига борди ва "Истравшан" - "Вахш" ўйинини мухлислар орасида томоша қилди.

— Фарҳод, сизни бу ерларга қандай шамоллар учирди?
— Йўловчи шамоллар (кулади). "Пахтакор"га қарши ўйинда жароҳат олгандим. Шунингдек, ҳозир Ўзбекистон чемпионатида танаффус эълон қилинган. Ўзбекистон терма жамоаси жаҳон чемпионатининг саралаш баҳсларида иштирок этади. Шунинг учун ушбу ўйинни кўришга келдим.

— Ўйин ёқяптими?
— "Вахш" яхшироқ ўйнамоқда. Жамоа ёш бўлишига қарамай, комбинацион ўйин кўрсатмоқда. "Истравшан" эса амбицияси юқори, ютқазишни истамайдиган, ўз мухлислари учун ўйнайдиган жамоа. Кўриб турганингиздек стадион тўлган ва мухлислар футболчиларни олдинга чорлашмоқда.

— "Андижон"нинг ҳам мухлислари кўпми?
— Стадионга 25 минг одам кетади. Марказий ўйинларимизга 20 минг мухлис ташриф буюради.

— Янги жамоангиз ёқяптими?
— Ҳа, яхши йигитлар ва яхши жамоа йиғилган.

— "Андижон"га ўтганингиздан афсусланмайсизми?
— Йўқ. У ерда чемпионат савияси юқори.

— Нечта гол урдингиз?
— Ҳозирча битта. Қувонарли томони, "Нефтчи"га урган голим бизга ғалаба келтирди.

— Жамоа олдига қандай вазифа қўйилган?
— Бешликка кириш. Тўғри, ҳозирги кунда 14та жамоа орасида 11-ўринни эгаллаб турибмиз. Мусобақа жадвалидаги ҳолатимизни яхшилаш учун қўлимиздан келган барча ишни қиламиз.

Манба: www.varzish-sport.tj
Киритилди: 11:17, 31.05.2012.
Ўқилди: 6067 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик