Бугун эрта тонгдан Бокуда давом этаётган "Каспий кубоги" халқаро мусобақасининг "В" гуруҳида 2-тур ўйинлари бўлиб ўтди. Кеча бўлиб ўтган дастлабки турда ғалаба қозонган ва мағлуб бўлган жамоалар ўзаро куч синашишди. Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси ўзларидан бир ёш катта бўлган туркияликлар билан майдонга чиқди.
Японияга қарши ўйинда бўлгани каби, бу сафар ҳам биринчи бўлимда дарвозалар ишғол қилинмади. Айтиш мумкинки, халқаро мусобақа ўйинлари 80 дақиқа (бир тайм — 60 дақиқа) этиб белгиланган. 56-дақиқада турклар ҳисобни очишга муваффақ бўлишди. Шунга қарамай, Нуралиев шогирдлари бўш келишмади ва дастлаб 65-дақиқада ҳисобни тенглаштирган бўлсалар, ўйин тугашига 2 дақиқа қолганида пенальтидан ғалаба тўпини киритишди. Бу терма жамоамизнинг кетма-кет уюштирган ҳужумлари учун ўзига хос совға бўлди.
Параллел кечган учрашувда Грузия терма жамоасида Японияни йирик 6:3 ҳисобида мағлуб этишди. Иккинчи турдан кейин Ўзбекистон ҳисобидаги очколар сони 6тага етди. Грузия ва Туркия ҳисобида эса 3 очко бор. Японлар ҳали очкога эга бўлишмади.
Ўзбекистон терма жамоаси 2 июнь куни эрталаб Грузияга қарши майдонга чиқади. Вакилларимиз ушбу ўйинда дуранг натижа қайд этишса ҳам, 4 июнь куни бўладиган финал баҳсида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритишади.
"Каспий кубоги". "В" гуруҳи.
Ўзбекистон - Туркия - 2:1.
Япония - Грузия - 3:6
2 июнь
10:00. Қозоғистон – Туркманистон. «АЗАЛ Арена»
10:00. Грузия – Ўзбекистон. «Далга Арена»
17:00. Япония – Туркия. «Далга Арена»
20:00. Озарбойжон – Қирғизистон. «Далга Арена»
4 июнь
10:00. 7-ўрин учун. «АЗАЛ Арена»
10:00. 5- ўрин учун. «Далга Арена»
17:00. 3- ўрин учун. «Далга Арена»
20:00. Финал
21:45. Мусобақанинг ёпилиш маросими