Аргентиналик собиқ ҳужумчи Карлос Тевес мураббийлик фаолиятини "Росарио" клуби билан бошлайди. Тевесда ҳал қилиши керак бўлган муаммолар кўп, аммо у кимнинг ўрнаги уни руҳлантиришини билади.
Тевес италиялик мутахассис Антонио Контени ўзининг мураббийлик идеали деб билади. У билан "Ювентус"да ишлашга муваффақ бўлди. Конте 2011-2014 йилларда Турин клубини бошқарган.
"Конте менинг мураббийлик моделим. У менга “Ювентус”да кўп нарсани ўргатди. Мен ўйинни айнан у бизга ўргатганидек қуришга ҳаракат қиляпман", - дея Тевес сўзларини келтиради ITASportPress.