“Аталанта” ярим ҳимоячиси Йосип Иличич фаолиятини Италиянинг бошқа клубида давом эттириши мумкин. Журналист Николо Скиранинг хабарига кўра, словениялик футболчи Синиша Михайлович бош мураббийлик қиладиган "Болонья" жамоасига ўтиши мумкин.
"Аталанта" футболчининг жамоада қолишини истамоқда. Бергамо клуби словениялик футболчига икки йиллик шартнома таклиф қилди, аммо Иличич ўйлаш учун вақт сўради. Футболчи "Болонья"га ўтишни ўйламоқда.
Ўтган мавсумда Иличич Италия А сериясида 3 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди. Бу ярим ҳимоячи учун "Аталанта"га ўтгандан бери энг ёмон натижа ҳисобланади. 34 ёшли словениялик 2017 йилдан буён Жан Пьеро Гасперини жамоасида ўйнаб келмоқда.