Килиан Мбаппе ўзи ҳозирда ўйнаётган Франциянинг "ПСЖ" клубига бўлган муносабати ҳақида гапирди. Фаолиятини Парижда давом эттириш учун ҳужумчи "Реал"га ўтишдан бош тортди.
"ПСЖ" мен учун жуда муҳим. Мен ушбу лойиҳанинг асосий қисмларидан бириман. Бизда жуда кўп катта ишлар режалаштирилган. Клуб мен учун доим биринчи ўринда туради. Мен ушбу бинонинг қурилиши учун пойдевор қўйишни хоҳлайман", - деди Goal.com портали билан суҳбатда.
Эслатиб ўтамиз, яқинда Килиан Мбаппе Франциянинг топ-клуби билан янги уч йиллик шартнома имзолаган эди.