"Барселона" скаути Ариедо Брайда "Наполи" ҳимоячиси Калиду Кулибалининг шартномаси тугашига бир йил қолганда жамоани тарк этиш истаги ҳақида фикр билдирди.
«Ҳа, у кетиши мумкин, аммо унга янги шартнома таклиф қилишди. Маошини инобатга олсак, нима учун кетмоқчи эканлигини тушунаман. У ажойиб ҳимоячи, унинг танаси ҳимоявий ўйин учун жуда мос келади. У ҳатто 30 ёшида ҳам жамоасига кўп нарса бера олади», - деди Брайда Calciomercato нашрига.
Эслатиб ўтамиз, Каталониянинг "Барселона" ва Лондоннинг "Челси" клублари айни дамда Кулибалига даъвогарлик қилмоқда. Ҳар икки клуб ҳам ҳимоя марказини кучайтириши керак. “Наполи” сенегаллик футболчини 50 миллион евро эвазига қўйиб юборишга тайёр.