Кириш Регистрация
05/10 00:00 Леганес 0-0 Валенсия
05/10 16:30 Кристал Пэлас 0-1 Ливерпуль
05/10 17:00 Эспаньол 2-1 Мальорка
05/10 18:00 Удинезе 1-0 Лечче
05/10 19:00 Арсенал 3-1 Саутгемптон
05/10 19:00 Брентфорд 5-3 Вулверхэмптон
05/10 19:00 Лестер 1-0 Борнмут
05/10 19:00 Вест Хэм 4-1 Ипсвич
05/10 19:00 Манчестер Сити 3-2 Фулхэм
05/10 19:15 Хетафе 1-1 Осасуна
05/10 21:00 Аталанта 5-1 Женоа
05/10 21:30 Лас-Пальмас 0-1 Сельта
05/10 21:30 Вальядолид 1-2 Райо Вальекано
05/10 21:30 Эвертон 0-0 Ньюкасл
05/10 23:45 Интер 3-2 Торино
06/10 00:00 Реал Мадрид 2-0 Вильярреал
06/10 15:30 Ювентус - Кальяри
06/10 17:00 Жирона - Атлетик Бильбао
06/10 18:00 Болонья - Парма
06/10 18:00 Лацио - Эмполи
06/10 18:00 Челси - Ноттингем Форест
06/10 18:00 Астон Вилла - Ман. Юнайтед
06/10 19:15 Алавес - Барселона
06/10 20:30 Брайтон - Тоттенхэм
06/10 21:00 Монца - Рома
06/10 21:30 Севилья - Бетис
06/10 23:45 Фиорентина - Милан
07/10 00:00 Реал Сосьедад - Атлетико

"Манчестер Юнайтед"нинг беш хатоси. Уларнинг нархи нақ 280 миллион фунтга тенг!

Баҳо:
+ | -

Ўтган мавсум бошида "МЮ" Англия чемпионлигига даъво қилаётганди. Аммо вазият кескин ўзгариб кетди. Клуб танқидчилари "қизил иблислар"нинг ЕЧЛга ҳам чиқа олмаслигини тахмин қилган ва якунда шундай бўлди. Аммо "МЮ" чемпионлик учун курашмаса ҳам, кучли тўртликка кириш учун етарлича кучли ва қиммат таркибга эга эди. Бироқ, ҳаммаси ортга кетди. Қуйида "Манчестер Юнайтед"га бир дунё пулга тушган, аммо жамоага фойдаси тегмаётган футболчилар номи келтириб ўтилади.

Харри Магуайр: 80 миллион фунт

Дунёнинг исталган жамоаси мукаммал ўйнашни: ҳужумчилар прессинг орқали рақибни қийнаши, ҳимоячилар эса қарши жамоа ҳужумчиларига имконият қолдирмаслигини истайди. Аммо "МЮ"да бундай эмас. Ҳимоя тартибга муҳтож. У ердан эса Магуайр ҳам жой олган. Унинг катта пулга сотиб олингани ўзини оқламади. "Лестер"даги каби ўйнаш эса Магуайр учун қийин кечмоқда. 80 миллионлик харид эканини ҳисобга олсак, Магуайр иши ўхшамади.

Эрик Байи: 38,5 миллион фунт

Агар "МЮ"да Магуайр билан яхши тандем ҳосил қила оладиган футболчини излаётган бўлсангиз, Байи варианти бунга айнан мос келади. Бу ерда биргина муаммо бор. Ушбу футболчиларнинг ҳар бири вақти келганда тартибсизликларга сабаб бўлиб қолиши мумкин. Хусусан, Байи яхши жисмоний ҳолатга эга. Аммо шерикларининг қўлловисиз, у ҳеч нарса қила олмайди. Хуллас, ундан бошида кутилган умидлар саробга айланди. Бугун шу сабабли Байи бошқа жамоага ўтишга яқин турибди.

Арон Уан-Биссака: 50 миллион фунт

Энг яхши жамоаларда ҳимоячилар ўта кучли диққатга ва жисмоний сифатларга эга бўлади. Улардан олдинги чизиқдаги жамоадошлари учун тўпни муваффақиятли етказиб бера олиши ҳам талаб этилади (Александер-Арнольд, Рис Жеймс). Уан-Биссакада эса тўлиқ сифатлар мавжуд эмас. Ҳа, у бирга-бир вазиятларда устаси фаранг. Аммо умумий ўйин картинасини безаш, уни англашда анча оқсайди. Тан олиш керак, у каби ҳимоячилар айни дамдаги футболда ўртамиёна клублар учун ажойиб топилма бўларди. Аммо "МЮ"дек жамоа учун эмас.

Фред: 52,5 миллион фунт

Бразилиялик ярим ҳимоячи жамоа майдон марказига қўшимча куч бахш эта олади. Аммо унинг роли ҳалигача аниқ эмас. Яъни у, хос ҳислати сабабли жамоа асосий вакилига айлана олмади. Масалан, Бруну Фернандешни олсак. У клубдаги энг креатив футболчига айланиб улгурган. Айрим ярим ҳимоячилар рақиб ҳужумини бузишда уста бўлади. Бошқаси эса тўпни ўзи билан олиб юришда устунлик қилади. Бироқ, Фредда бу ҳислатларнинг ҳеч бири юқори даражада эмас. Мана шу жиҳатдан ҳам Фреднинг хариди бугун кутилгани каби бӯлмади.

Антони Марсьяль: 61,5 миллион фунт

Марсьялнинг "Манчестер Юнайтед"даги илк даври бизга Тьерри Анрини эслатган. Ҳархолда, ўша даврда у Анрига қиёсланганди. Чуки франциялик ҳужумчи рақиб дарвозаси олдида ўта совуққонлиги билан ажралиб турган. Кўп вақт ўтмай, Марсьяль ўйинлари пасайиб кетди. Айни дамга келиб эса "МЮ" унга харидор қидирмоқда. Марсьялнинг "Севилья"га бўлган саёҳати ҳам омадсиз якунланди. Бу нарса ҳам ҳужумчининг муаммолари борлигидан дарак беради.

"МЮ"га юқорида номлари келтирилган бешта футболчи жами 280 миллион фунтга тушган. Айни дамда эса уларнинг сотувидан 100 миллион фунт фойда қилиш ҳам амри-маҳол бўлиб турибди. Мана шу нарса ҳам "МЮ"нинг айни дамдаги таркибидаги камчиликларни очиб беради. Буни ҳал қилиш эса Эрик тен Хаг билан чамбарчас боғлиқ.

 

ИСМАТОВ Ж.

Манба: caughtoffside.com
Киритилди: 18:42, 25.06.2022.
Ўқилди: 6177 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.