Профессионал бокс бўйича иккинчи ярим енгил вазн (-55,34 кг) тоифасида WBA ва IBF камарлари соҳиби Муроджон Аҳмадалиев (10-0, 7 КО) бугун, 26 июнь тонгида АҚШда навбатдаги жангини ўтказди.
Matchroom томонидан ўтказилган мусобақада ўзбекистонлик боксчига америкалик Ронни Риос (33-3-0, 16 КО) рақиблик қилди.
12 раунд этиб белгиланган жангнинг сўнгги раундида Аҳмадалиев рақибини кучли зарбалар орқали техник нокаутга учратди ва ўзининг навбатдаги учинчи ҳимоя жангида ҳам ғалаба қозонди.