Кириш Регистрация
02/04 18:30 Сўғдиёна 2-2 Қўқон-1912
02/04 19:00 Бунёдкор 2-0 Локомотив
03/04 18:00 Хоразм - Динамо
03/04 19:00 Навбаҳор - Машъал
03/04 20:15 Насаф - Андижон
04/04 00:00 Райо Вальекано - Эльче
04/04 17:00 Пахтакор - ОКМК
04/04 17:00 Реал Сосьедад - Леванте
04/04 18:00 Қизилқум - Нефтчи
04/04 18:00 Сассуоло - Кальяри
04/04 19:15 Сурхон - Бухоро
04/04 19:15 Мальорка - Реал Мадрид
04/04 21:00 Верона - Фиорентина
04/04 21:30 Бетис - Эспаньол
04/04 23:45 Лацио - Парма
05/04 00:00 Атлетико - Барселона

Давлат Бобоновнинг «катта дубулға»даги кумуш медали уни рейтинг етакчисига айлантиради

Баҳо:
+ | -

Мўғулистоннинг Улан-Батор шаҳрида дзюдо бўйича “катта дубулға” туркумига кирувчи мусобақа ўз якунига етмоқда. Бироз аввал -90 кг вазн тоифасида ҳамюртимиз Давлат Бобонов кумуш медални қўлга киритди.

Бобонов финалда россиялик Михаил Иголниковга қарши татамига чиқди. Қизиқарли кечган беллашув 2014 йилги ўсмирлар Олимпиадаси чемпиони Иголниковнинг ғалабаси билан якунланди.

Шу тариқа, спортчимиз ушбу мусобақа орқали жаҳон рейтинги учун 700, Париж-2024 йўлида эса 350 очкони қўлга киритмоқда. Яна бир аҳамиятли томони, мазкур натижа спортчимизни келаси ҳафта эълон қилинадиган жаҳон рейтингида ушбу вазн пешқадамга айлантиради.

Шу тариқа, дзюдочиларимиз Мўғулистон заминида ўтган нуфузли мусобақани 1 та олтин, 1 та кумуш ва 2 та бронза медали билан якунлашмоқда. Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси Ўзбекистон дзюдо федерацияси, спортчиларимиз ва мураббийлар штабини мазкур муваффақият билан самимий қутлаб қолади.

Манба: olympic.uz
Киритилди: 14:49, 26.06.2022.
Ўқилди: 2380 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик