Кириш Регистрация
06/09 00:00 Вильярреал 2-3 Депортиво
06/09 18:00 Эвертон 2-2 Ман. Юнайтед
06/09 18:00 Фрозиноне 3-2 Венеция
06/09 18:00 Парма 1-1 Монца
06/09 19:15 Валенсия 0-5 Барселона
06/09 20:30 Арсенал 2-1 Челси
06/09 21:00 Болонья 2-2 Сассуоло
06/09 21:30 Осасуна - Алавес
06/09 21:30 Малага 0-0 Леванте
06/09 21:30 Алавес 5-2 Осасуна
06/09 23:45 Ювентус 1-1 Милан
07/09 00:00 Эспаньол 1-1 Севилья
07/09 21:30 Кальяри - Лечче
07/09 22:00 Хетафе - Сельта
07/09 23:45 Удинезе - Лацио
08/09 00:30 Эльче - Реал Сосьедад

Таэквондочи йигитларимиздан тарихий натижа! Жанубий Корея умумжамоа ҳисобида ортда қолдирилди

Баҳо:
+ | -

Корея Республикасида таэквондо WТ бўйича Осиё чемпионати ўз якунига етди. Бугун -80 кг вазн тоифасида иштирок этган ҳамюртимиз Шуҳрат Салаев қитъа чемпионлигини қўлга киритди.

Таэквондочимиз финалда Токио-2020 кумуш медал соҳиби иорданиялик Солиҳ Эл Шарабати билан тўқнаш келди. Биринчи раундда Салаевнинг, иккинчи бўлимда рақибнинг ғалабаси қайд этилди. Ҳал қилувчи раундда Салаев 0:5 ҳисобида ортда бораётганига қарамасдан кучли характер кўрсатиб, 8:7 ҳисобида беллашув тақдирини ўз фойдасига ҳал қила олди. Айниқса, сўнгги 2 сонияда 2 очколик зарба билан ғалабани “илиб” кетгани бутун мусобақанинг энг драматик лаҳзаси бўлди, дейиш мумкин.

Шу тариқа, терма жамоамиз мазкур қитъа биринчилигини 4 та олтин, 1 та кумуш ва 2 та бронза медаллари билан якунлади. Аҳамиятли томони, эркаклар терма жамоамиз 4 та олтин медал билан мусобақа мезбонларини ортда қолдириб, умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллашди. Қайд этиш жоиз, терма жамоамиз қитъа биринчиликларида шу пайтгача 4 та олтин медал қўлга киритмаган эди.

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси таеквондочиларимизнинг ушбу тарихий натижаси билан Ўзбекистон таеквондо WТ ассоциацияси ва жамоамизни, мураббийлар штабини самимий қутлайди.

Киритилди: 12:36, 27.06.2022.
Ўқилди: 3195 марта.
Фикрлар: 11 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик