"Манчестер Сити" Лондоннинг "Челси"сига ўтмоқчи бўлган Рахим Стерлинг ўрнига футболчи сотиб олиш мақсадга мувофиқлигига ҳануз шубҳа қилмоқда. ESPN журналисти Роб Доусоннинг сўзларига кўра, англиялик футболчи кетган тақдирда ҳам "шаҳарликлар"нинг устувор вазифаси чап қанот ҳимоячисини сотиб олиш бўлиб қолади.
Қайд этилишича, бош мураббий Хосеп Гвардиола Стерлинг ўрнига ҳужумнинг чап қанотида ўйнашга қодир бўлган Алваресни синаб кўрмоқчи.
Эслатиб ўтамиз, айни дамда "Манчестер Сити"нинг устувор вазифаси "Брайтон"дан Марк Кукуреллани сотиб олиш бўлиб, уни "чайлкалар" ҳали ҳам мақбул нархга қўйиб юборишдан бош тортмоқда.