Бразилия терма жамоаси ва "ПСЖ" ҳужумчиси Неймарга Лондоннинг “Челси” клубида ким қизиқиш билдираётгани маълум бўлди. Sky Sport Deutschland нашри хабарига кўра, ҳужумчини "Стэмфорд Бридж"га таклиф қилишнинг асосий ташаббускори "кўклар" бош мураббийи Томас Тухель ҳисобланади.
Лондонликлар Неймар билан музокара ўтказишга тайёр, аммо иккита муҳим тўсиқ бор. Биринчиси, бразилияликнинг юқори маоши, иккинчиси, ҳужумчининг трансфер ойнасида клубини ўзгартиришни истамаслиги.
Неймар 2017 йилнинг ёзидан буён парижликлар жамоасида тўп сурмоқда. Унинг "ПСЖ" билан амалдаги шартномаси 2024/2025 йилги мавсум охиригача амал қилади.