Суперлига 13-туридан ўрин марказий баҳсда "Пахтакор" ўз майдонида "Бунёдкор"ни қабул қилди. Баҳсда "қалдирғочлар" 3:2 ҳисобида зафар қучишди.
Дастлаб 18-дақиқада Аббос Файзуллаев мезбонларни ҳисобда олдинга олиб чиққан бўлса, 51-дақиқада Жасур Ҳакимов таблодаги натижани тенглаштириб қўйди. Кейин эса катта саҳнага "Бунёдкор" ҳужумчиси Умарали Раҳмоналиев чиқди. У 81-дақиқада "қалдирғочлар"ни олдинга олиб чиқди. Фарруҳ Сайфиев бу голга жавоб қайтра олди. Ўйиннинг 90+3 дақиқасида "шерлар" дарвозасига белгиланган пенальтини Раҳмоналиев фойдалана олмади, аммо дарвозабондан қайтган тўпга унинг ўзи биринчи бўлиб етиб келди ва "Бунёдкор"га ғалаба келтирувчи гол муаллифига айланди.
Суперлига, 13-тур
29 июнь, 20:00
"Пахтакор" - "Бунёдкор" - 2:3
"Пахтакор", Тошкент
Голлар: 18 - Файзуллаев (1:0), 51 - Ҳакимов (1:1), 81 - Раҳмоналиев (1:2), 86 - Сайфиев (2:2), 90+4 Раҳмоналиев (2:3)
Фойдаланилмаган пенальти: 90+4 - Раҳмоналиев
"Пахтакор": Қувватов, Сайфиев, Аъзамов, Хаджиев, Турғунбоев, Алибоев, Собирхўжаев, Файзуллаев, Черан, Холматов, Турдимуродов.
Захира: Исақов, Алижонов, Ларин, Эркинов, Асқаров, Мансуров, Тодоров, Ўринбоев, Азмиддинов.
"Бунёдкор": Султонов, Эргашев, Ўлмасалиев, Нарх, Мираҳмадов, Ҳакимов, Фозилов, Олимжонов, Раҳмоналиев, Иззатов, Томива.
Захира: Каримов, Абдураҳмонов, Йўлдошев, Эргашбоев, Туплиев, Азизхўжаев, Исмоналиев, Холдоров, Қаҳрамонов.