Кириш Регистрация
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут 1-1 Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм

Славче Войнески: "Иккинчи бўлимда жуда кўп хатолар қилдик"

Баҳо:
+ | -

"Бунёдкор" билан ўйиндан кейин "Пахтакор" бош мураббийи баҳс хусусида фикрларини билдирди.

- Ўйиннинг биринчи қисмида тўпни назорат қилдик. Вазиятлар яратдик. Бироқ уларнинг биттасидан фойдаландик. Иккинчи бўлимда жамоам ўзгарди. Ҳимоядан ҳужумга чиқишда хатолар кузатилди. Тан олиш керак, рақибда ғалаба учун хоҳиш кўпроқ бўлди. Рақибни ютуқ билан табриклайман. Таркибимизда йўқотишлар ҳам борлигини айтиб ўтишим жоиз, Сардор Рашидов, Одил Ҳамробеков, Оливер Шаркич ва ҳоказо. "Бунёдкор" ҳам яхши жамоа эканлиги кўриниб турди. Иқтидорли ёш футболчилари бор. Ҳар бир футболчи таркибда майдонга чиқиб даражани сақлаб қолиш керак. "Пахтакор"да ўйнашга тайёр бўлиш керак. Ёзги танаффусда барча хатоларни таҳлил қиламиз.

Футболда жисмоний ва тактик ҳолатни ажратмайман. Тактик жиҳатдан бўш ҳудудлар очилиб қолса, уни тўлдириш учун куч сарфлаш керак. Иккиси бирга юрадиган ҳолат. Тактик тарафдан интизомли ўйин кўрсатиш керак.

Олдинда яна бир ўйин бор. Келганимда ҳам айтганман, ёшларга имконият беришга ҳаракат қиламан. Рашидовнинг ўрнини имкон қадар маҳаллий футболчилар билан тўлдиришга ҳаракат қиламиз.

Манба: "Пахтакор" клуби матбуот хизмати
Киритилди: 00:12, 30.06.2022.
Ўқилди: 1425 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Барселона» Эрлинг Холанд трансфери бўйича якуний қарорга келди [5867]

Моуриньо «Реал» раҳбариятидан Винисиус билан музокараларни тўхтатишни сўради [5573]

Жозе Моуриньо «Реал»даги келажаги сўроқ остида турган 9 нафар футболчини аниқлаб олди [4040]

Гвардиоланинг «Манчестер Сити»дан кетадиган расмий санаси ва хайрлашув паради маълум бўлди [3842]

«Ан-Наср» Пеп Гвардиолага даҳшатли шартнома таклиф қилишга тайёр [3141]

«Барселона» ва «Интер» ўртасида йирик трансфер алмашинуви бўлиши мумкин [2259]

«Шу жиҳат устида ишлаши керак». Таҳлилчи Абдуқодир Ҳусановнинг камчилигини айтди (видео) [2092]

Ханси Флик Рэшфорд ва Канселу борасида бир тўхтамга келди [2087]

«Барселона» янги трансферлар учун уч нафар футболчисини сотиб юборишга тайёр [2071]

«Ўзбек ғурури». «Манчестер Сити» Ҳусанов учун махсус ишлаб чиқарилган бутсани намойиш этди (фото) [2027]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик