Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Ўзбекистон «Каспий кубоги»да 3-ўринни эгаллади

Баҳо:
+ | -

Бугун "Каспий" кубоги мусобақасининг сўнгги куни. Айни вақт келиб ҳал қилувчи ўйинларнинг 3таси якунига етди. Дилшод Нуралиев шогирдлари 3-ўрин учун баҳсда қозоғистонликларни пенальтилар сериясига кўра мағлубиятга учратди.

Ўйиннинг биринчи бўлимида ҳисоб очилмади (бўлимлар 40 дақиқадан иборатлигидан хабарингиз бор). Ўйиннинг 46-дақиқасида Муҳиддин Одилов ҳисобни очган бўлса, орадан 5 дақиқа ўтиб, қўшниларимиз ҳисобни тенглаштиришди.

Ўйин тугашига 11 дақиқа қолганида Нуралиев шогирдлари яна ҳисобда олдинга ўтиб олишди. Ойбек Эркинов гол муаллифи бўлди. Аммо ўсмирларимиз ушбу ҳисобни ушлаб қола олишмади. Иккинчи бўлимга қўшиб берилган 3-дақиқада қозоғистонликлар ҳисобни тенглаштиришди. Қозоғистонлик Швидко ўйинда дубл муаллифи бўлди.

Регламентга кўра, жамоалар дарҳол пенальтилар сериясига ўтишди. Унда омад Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси кулиб боқди — 5:3.

"Каспий кубоги халқаро турнири". U-17.
3-ўрин учун баҳс. 2012 йил. «Далға Арена». 16:30.
ҚОЗОҒИСТОН - ЎЗБЕКИСТОН - 2:2. Пенальтилар серияси - 3:5.
Бош ҳакам: Фуад Ҳасанов
Ҳакам ёрдамчилари: Азар Асқаров, Ҳасан Бабаев
Огоҳлантиришлар: В.Швидко (3), Й.Вороковски (55), П.Пермяков (65) — Муҳиддин Одилов (72; 80)
Четлатиш: Муҳиддин Одилов (80)
Голлар: В.Швидко (51, 80+1) — Муҳиддин Одилов (46), Ойбек Эркинов (68)
Пенальтилар сериясида гол урган футболчилар: Перцух, Иминов, Залмухан — Иброҳим Абдуллаев, Акром Комилов, Жамшид Болтабоев, Шуҳрат Эшбўтаев, Жавоҳир Сиддиқов
Ўзбекистон: Шоҳруҳ Эшбўтаев (С), 3. Ислом Иномов (18. Ойбек Эркинов, 53), 4. Жамшид Болтабоев, 9. Иброҳим Абдуллаев, 2. Акром Комилов, 7. Равшан Хурсанов, 23. Улуғбек Давлатов, 16. Шоҳжаҳон Аббосов (10. Жавоҳир Сиддиқов, 62), 15. Иззатилла Абдуллаев, 8. Достон Ҳамдамов (22. Муни Мирмуҳсин Юсупов, 77), 11. Муҳиддин Одилов
Бош мураббийи: Дилшод Нуралиев

7-ўрин учун ўйин
ҚИРҒИЗИСТОН – ЯПОНИЯ – 0:3 (0:1)
 
5-ўрин учун ўйин
Литва – Туркия – 2:2 (1:1). Пенальтилар серияси - 4:2

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 20:02, 04.06.2012.
Ўқилди: 5968 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.