Фарғонанинг "Нефтчи" жамоаси таркибидаги ўз ўйинлари билан мухлислар меҳрини қозонган Степан Атоян айни пайтда Грецияда истиқомат қилаётганидан кўпчиликни хабари бор. Фарғоналик журналистлар "Нефтчи" жамоасининг собиқ футболчисидан интервью олишди.
- Ассалому алайкум, Степан Маликович ҳозирги кунда Грецияда нималар билан бандсиз?
-Ассалому алайкум Ўзбекистонга! Мен Грецияда 20 йилдан буён болалар футболида мураббий бўлиб ишла келябман.
- Анча йиллардан буён болалар футболида мураббий бўлиб ишлаябсиз, айтингчи шу фурсат ичида кўзга кўринган футболчилар етишиб чиқдими?
- Тарбиялаган футболчиларим ичида кўпчилиги ҳозирда Греция Суперлигасида, 1 ва 2-лигаларда тўп суришмоқда.
- Ўзбекистон Суперлигасини, ҳусусан собиқ жамоангиз “Нефтчи”нинг ўйинларини кузатиб борасизми?
- Албатта, ўйин натижасини интернет тармоқлари орқали кузатиб келаман.
- Тариҳга назар солган ҳолда, сизга савол берсак: сиз билан бирга ўйнаган энг яхши беш нафар футболчини санаб ўтсангиз?
- Мениннг фикримча, Рустам Дўрмонов, Миржалол Қосимов, Равшан Бозоров, Андрей Фёдоров ва Игорь Шквиринлар.
- Ўзбекистон Суперлигасини кузатиб бораман дедингиз. Умуман олганда "Нефтчи"нинг яқин ўтмишдаги инқирозларига нима сабаб бўляпти деб ўйлайсиз?
- Раҳбариятнинг энг катта ҳатоси бу - Юрий Вазгенович Саркияннинг жамоадан бутунлай кетказиб юбориши бўлди деб ўйлайман. Сабаби, Саркисяннинг клуб тизимида бир хил ишлаши, ички тартиб-интизомни барқарор ушлаб туриши жамоанинг энг катта ютуғи эди, тартибли ва омаднинг калити ҳам айнан тартиб-интизомда эди, Саркисяндан сўнг жамоага жуда ҳам кўпчилик мураббийлар келиб кетди, футболда мураббийлик лицензиясини қўлга киритса, у яхши мураббий бўлди дегани эмас, мураббийнинг ўзида ҳам истеъдод бўлиши керак агар. Менинг фикримча жамоага "Нефтчи" таркибида чемпион бўлган собиқ футболчиларни мураббий этиб тайинлаш керак. Улар Фарғоналикларни нима ҳохлаётганликларини жуда яхши билишади.
- Фарғона ва Фарғоналик муҳлислар ҳақида фикрларингиз?
- Ширин хотиралар жуда ҳам кўп, биз меҳнатимиз эвазига шу даражага етганмиз, Ўзбекистон хақида менда жуда ҳам кўп илиқ фикрлар ва хотиралар қолган.
- Хабарингиз бор, ҳозирги кунда Ўзбекистон Суперлигасида "Нефтчи" 13 турдан сўнг 13-ўринда бормоқда, жамоа инқироздан чиқиши учун нима қилиши керак? Мутахассис сифатида қандай тавсия берган бўлардингиз?
- Хозирги мураббийлар штабини тезроқ ўзгартириш керак. Сергей Лебедовга имкон бериш керак. Агар Лебедов ёки Асад Дўрмонов мураббий бўлиб иш бошлашса, мен Фарғонага қайтиб, уларга ёрдам беришга тайёрман, Европа футболини олиб киришим мумкин бўлади.
- Мазмунли суҳбат учун сизга раҳмат. Футбол муҳлисларига тилакларингиз?
-Фурсатдан фойдаланиб Ўзбекистонда мени таниган барча инсонларга салом айтаман! Ўзбекистон, хусусан Фарғона ҳақида шунча йил ўтса ҳам менинг юрагимда ўчириб бўлмас хотиралар мужассам. Барчага омад ёр бўлишини тилайман!