Кириш Регистрация
19/04 12:00 Хитой 0-1 Вьетнам
19/04 14:00 Австралия 2-4 Саудия Арабистони
19/04 16:00 Мьянма 0-5 Таиланд
19/04 18:00 Хитой 0-2 Жанубий Корея
19/04 19:00 Ироқ 1-4 Ўзбекистон
19/04 20:30 БАА - Япония
19/04 20:30 Таиланд - Саудия Арабистони
19/04 21:30 Женоа 0-1 Лацио
19/04 23:00 Тожикистон - Ироқ
19/04 23:45 Кальяри 2-2 Ювентус
20/04 00:00 Ницца 3-0 Лорьян
20/04 00:00 Атлетик Бильбао 1-1 Гранада
20/04 05:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
20/04 12:00 Қирғизистон - Тожикистон
20/04 14:00 Афғонистон - Кувайт
20/04 16:00 Жанубий Корея - Япония
20/04 17:00 Сельта - Лас-Пальмас
20/04 18:00 Малайзия - Вьетнам
20/04 19:00 Лутон - Брентфорд
20/04 19:00 Шеффилд Юнайтед - Бёрнли
20/04 19:00 Баҳрайн - Эрон
20/04 19:15 Райо Вальекано - Осасуна
20/04 20:00 Нант - Ренн
20/04 20:30 Кувайт - Ўзбекистон
20/04 21:00 Эмполи - Наполи
20/04 21:30 Валенсия - Бетис
20/04 23:30 Вулверхэмптон - Арсенал
20/04 23:45 Верона - Удинезе
21/04 00:00 Ланс - Клермон
21/04 00:00 Жирона - Кадис
21/04 05:00 Монпелье - Реймс
21/04 15:30 Сассуоло - Лечче
21/04 16:00 Таиланд - Вьетнам
21/04 16:00 Мьянма - Хитой
21/04 17:00 Хетафе - Реал Сосьедад
21/04 17:30 Эвертон - Ноттингем Форест
21/04 18:00 Лилль - Страсбур
21/04 18:00 Реймс - Монпелье
21/04 18:00 Гавр - Метц
21/04 18:00 Торино - Фрозиноне
21/04 19:00 Кристал Пэлас - Вест Хэм
21/04 19:00 Астон Вилла - Борнмут
21/04 19:00 Ўзбекистон - Саудия Арабистони
21/04 19:00 Ироқ - Австралия
21/04 19:15 Альмерия - Вильярреал
21/04 20:05 Брест - Монако
21/04 20:30 Фулхэм - Ливерпуль
21/04 21:00 Салернитана - Фиорентина
21/04 21:30 Алавес - Атлетико
21/04 22:00 Тулуза - Марсель
21/04 23:45 Монца - Аталанта
22/04 00:00 ПСЖ - Лион
22/04 00:00 Реал Мадрид - Барселона

Футбол ва бизнес: Бир порлаш ҳисоб эмас

Баҳо:
+ | -

Россиялик бизнесмен Михаил Пономарёв тасарруфидаги «Юрдинген» 2021 йили серияли муваффақиятсизлар ортидан қарзга ботиб қолди.

Оқибатда клубни сотишга тўғри келди. Бу Пономарёв учун спортдаги энг катта хафагарчиликдир... Қуйидаги мақолада Германиядаги энг «қария» клублардан бири ҳақида кузатилган охирги воқеаларга зимдан нигоҳ ташланди.


КУЧЛИ ИШТИЁҚ  БИЛАН...

Михаил Пономарёв 2015 йили Германия қуйи лигаларидан юқорига кўтарилолмай, роса қийналган «Юрдинген 05»ни харид қилиб, клубни инқироз хавфидан қутқаришга ваъда берди ва шунга яраша, катта капитал тика бошлади. Россиялик тадбиркор бунга қадар Германиянинг яна бир клуби - Дюссельдорф «Фортуна»сига иккинчи ҳаёт йўлини очгани, шунингдек, «Борнмут» (Англия) ҳомийларидан бирига айлангани билан танилганди. Бундан ташқари, Магнитогорскнинг «Металлург» хоккей клуби 2008 йили айнан Пономарёвнинг молиявий кўмаги эвазига Европа Чемпионлар кубогида зафар қучганди. Қисқаси, крефельдлик мухлислар спорт оламида юксак мақомга эришган бизнесмен жамоанинг бой берилган нуфузини тиклашига ишонгандилар. Дарҳақиқат, «Юрдинген» вақт ўтиши билан Бундеслига-3га кўтарилди. Михаил шундан сўнг жамоага тегишли «Гротенбург» стадионини таъмирлашга киришди. Бироқ кутилмаганда, бизнесменнинг ишлари ортга кетди. Охир-оқибат, у 10 млн. евролик қарзга ботган «Юрдинген»ни сотишдан ўзга чора тополмади.

Гап вақтида еврокубокларда «Барселона» ва «Атлетико»га муносиб қаршилик кўрсатган клуб ҳақида кетмоқда. Тўғри, тарихи 100 йилдан ошган Крефельд жамоаси фақат ўтган асрнинг 80-йиллари муваффақият қозонган. Ўшанда «Юрдинген» ва Байер фармацевтика компанияси ўртасида 1953 йили бошланган ҳамкорлик самара бера бошлаганди. Дейлик, камтарин клуб Германия кубоги финалида «Бавария»ни 2:1 ҳисобида енгиш асносида ўз тарихида илк марта еврокубокларда иштирок этганди. Аниқроғи, крифельдликлар Кубок эгалари кубоги турнирида «Цуррик» (Мальта), «Галатасарой» (Туркия) ва «Динамо» Др. (собиқ ГДР) тўсиқларидан ўтиб, ярим финалда «Атлетико»га имкониятни бой берган. «Юрдинген» айнан ўша мавсум ички биринчиликда 3-поғонани эгаллаб, УЕФА кубоги йўлланмасини қўлга киритади. Шу аснода крефельд­ликлар янада жиддийроқ синовда тобланишади. Яъни турнирнинг нимчорак финалида таркибида Марк Хьюз, Гари Линекер ва Бернд Шустердек афсоналарни жамлаган «Барселона»га дуч келиб, икки учрашувда бир хил - 0:2 ҳисобида имкониятни бой берадилар. Асосийси, жамоа узун фаолиятидаги энг ёрқин ўйинларини намойиш этганди.

«Юрдинген»нинг кейинги ҳаётида омадсизликлар кети узилмади. Вақтида «Локомотив» (Москва)дан Сергей Горлуковични жалб этган жамоа ўтган асрнинг 90-йиллари элита ва Бундеслига-2 ўртасида «изғиди». Байер компанияси билан ҳамкорлик ниҳоясига етгач эса, янада қуйига тушиб кетди. Айтишларича, «Юрдинген» тарихида маълум маблағ эвазига дуч келган кишига жамоада 1 кун бош мураббий вазифасини ўташ имконияти берилган давр ҳам бўлган.


ПОНОМАРЁВ ДАВРИДАГИ ЎЗГАРИШЛАР

2015 йили клуб вице-президенти лавозимини эгаллаган Михаил Пономарёв «Юрдинген»ни таназзул ҳолатидан тортиб, аста-секин юқорига кўтарди. Қизиғи, унинг дастлабки иш куни муаммо билан бошланган эди. Гап шундаки, лицензия олиш жараёнида жамоа лигага молиявий кафолат ҳужжатини топширишга улгуролмаганди. Германия ФИ вакиллари клуб тўловни амалга оширишда кечикканини таъкидлаган паллада Пономарёв ҳаммаси вақтида бажарилганини исботлаб, «Юрдинген»нинг профессионал мақомда қолишини таъминлади. Россиялик бизнесмен кейинчалик 35000 мухлисга мўлжалланган «Гротенбург» аренасини таъмирлашни бошлади. Хусусан, шимолий ва жанубий трибуналарни талаб даражасига келтириш учун 8,7 млн. евро ажратди, қолаверса, жамоа базаси Дуйсбургга кўчирилди. 2017|2018 йиллар мавсумига келиб, клуб 13 йиллик танаффусдан ке­йин ниҳоят, Бундеслига-3га кўтарилди. «Юрдинген» таркиби «Боруссия» Д. афсонаси Кевин Гросскройц эвазига кучайтирилди, немис матбуоти Крефельд клуби иш ҳақи тўлаш борасида ўз лигаси етакчисига айлангани ҳақида ёзди. Пономарёв 2019 йилнинг октябрида РФИ Ижроий қўмитаси аъзоси ва Москва ФФ президенти бўлмиш қадрдон дўсти Сергей Анохинни клуб директорлар кенгашига таклиф этиб, ёшлар бўлими раҳбарлигини унга топширди. Ўша паллада жамоа Бундеслига-3нинг ўртамиёналари қаторидан жой олган, аммо мураббийларни тез-тез алмаштириб турарди. Умуман, Пономарёв даврида «Юрдинген»ни 7 нафар мутахассис бошқарди. Улар орасида энг кўп ишлаган Андре Павлак 333 кундан кейин истеъфога чиқарилди.


АТИГИ 1 ЕВРОЛИК САВДО

Айтиш мумкинки, «Юрдинген» коронавирус пандемиясининг кучли таъсири остида молиявий инқирозга учради. Пономарёв эса жамоа мавсум-2019|2020ни 13-ўринда якунлагач, футболчиларни кескин танқид қилишга тушди. У жумладан, Гросскройцнинг катта маош олишини таъкидлади, инфратузилма ва мухлислар йўқлигидан нолиди. Шунингдек, клуб мураккаб молиявий ҳолатга тушиб қолганини тушунтирди. ОАВ хабарларига қараганда, «Юрдинген»нинг қарзи 10 млн. еврога етганди. «Тўғриси, чарчадим. Очиқ тан олишим лозим, мухлислар армияси барбод бўлди. 30 йил аввал стадион мухлислар билан тўлиб-тошарди. Ҳозир энг муҳим учрашувлар ҳам кўпи билан 4000 киши гувоҳлигида ўтмоқда. Бундан «шок» ҳолатига тушиб қолдим», - деди Пономарёв 2020 йилнинг декабрида ўз лавозимидан воз кечар экан. У яна клубдан можаро билан кетган Кевин Гросскройц маоши хусусида ҳам алоҳида тўхталди: «Мавсум бошланиши арафасида Кевин билан бу мавзуни оғзаки муҳокама қилиб, ойлик иш ҳақи 50 минг­дан 26 минг еврога камайиши ҳақида келишиб олгандик. Бироқ у ён беришни истамади. Боз устига, Гросскройцда футболга иштиёқ қолмагандек. Дейлик, жисмоний тайёргарлиги меникидан сал яхшироқ, холос».

Якунда Пономарёв клубни сотишдан ўзга йўл қолмаганини тушунди. Эътиборли томони, у молиявий барқарорлик кафолатини берган сармоядорга клубни рамзий сумма - 1 еврога беришини билдирди. «Клубни сақлаб қолиш учун янги сармоядор ва маблағ зарур. Акцияларимни 1 еврога сотишга тайёрман. Чунки клуб қўшимча сармоясиз фаолият юритолмайди. бундай ҳолатда «Юрдинген»­нинг лицензиясиз қолишидан хавотирдаман. Янги соҳиб билан тузилажак шартномага клубни лицензия билан таъминлаш мажбуриятини киритаман», - деганди россиялик бизнесмен. 2021 йилнинг январида «Юрдинген» янги соҳиб - Noah Group компанияси ихтиёрига ўтди. Ўша паллада компания Арманистон ва Латвиядаги номдош жамоалар, шунингдек, Италиянинг «Сиена»сига ҳомийлик қиларди. Гуруҳ раҳбари Роман Геворкян «Юрдинген»­ни Бундеслига-3да сақлаб қолиш учун барча чора-тадбирларни кўришга ваъда берди. Афсуски, якунда клубни лигада олиб қолишнинг иложи топилмади ва Noah Group ёзда Бундеслига-3да ўйнаш ҳуқуқини берувчи лицензия талаблари бажарилмаганини тан олди. Шу тариқа «Юрдинген»га сармоя киритишдан бош тортди. Оқибатда клуб таназзулга юз тутиб, Германия регионал лигасига йўл олди.

Равшан ИБРОҲИМ тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 23:44, 01.07.2022.
Ўқилди: 1404 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.