Кириш Регистрация
23/03 00:45 Фиорентина 1-1 Интер
23/03 01:00 Реал Мадрид 3-2 Атлетико

Италия ва Испания назорат баҳсида иштирок этди

Баҳо:
+ | -

Бугун, 1-июль куни Италия ва Испания аёллар терма жамоалари ўртасида ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтди. Учрашув “Теофило Патини” стадионида бўлиб ўтди ва 1:1 ҳисобида якунланди.

Иккинчи бўлим бошида Италия терма жамоаси ҳужумчиси Валентина Бергамаски ҳисобни очди. Учрашувнинг 67-дақиқасида Алексия Путельяс жавоб голини киритди. Алексия учун бу ўйин Испания терма жамоасидаги 100-баҳс бўлди.

Ҳар икки жамоа 6 июль куни Англияда бошланадиган 2022 йилги Европа чемпионатига тайёргарликни якунлади.

Гуруҳ босқичининг биринчи турида Италия терма жамоаси Франция термаси билан, испанлар эса Финляндия билан тўқнаш келади.

Киритилди: 23:45, 01.07.2022.
Ўқилди: 1151 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик