Кириш Регистрация
30/12 00:45 Милан 1-1 Рома
30/12 22:30 Комо 2-0 Лечче
31/12 00:45 Болонья - Верона
31/12 00:45 Ипсвич - Челси
31/12 00:45 Астон Вилла - Брайтон
31/12 01:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл

"ПСЖ"да қайта қуриш ишлари бошланган. Ал-Хелайфийнинг мақсади нима?

Баҳо:
+ | -

 “Пул билан битмаган ишни, катта пул билан битирса бўлади” деган гап бор. Аммо “ПСЖ” кучли таркиб, катта пул билан ҳам базўр Лига 1ни ютмоқда. Чемпионлар лигаси парижликлар учун шунчаки ширин орзу бўлиб қолишда давом этмоқда. Кўринишидан Носир Ал-Хелайфий жамоадаги асосий муаммоларни топган. У бу мавсумга клуб жиддий ҳозирлик кўришини хоҳламоқда. Қатарлик жамоада бир нечта ўзгартиришларни амалга оширди. Бу асосан раҳбарият билан боғлиқ. Хўш, Спорт директорини алмаштириш, Почеттино истеъфоси жамоага нималар бера оларкин?

Леонардо муаммоси

Парижда Маурисио Почеттинога анча қийин бўлиши тахмин қилинган эди. Биринчидан, аввалроқ аргентиналик бошчилигидаги жамоаларнинг ҳеч бири нафақат Европада, балки ички мусобақаларда ҳам максимал мақсадларни қўймаган. Иккинчидан, Почеттинонинг услуби дастлаб “ПСЖ”га йиғилган ижрочиларни танлашга унчалик мос келмади ва Лионель Месси билан шартнома имзоланиши - мураббийнинг ўзи бу воқеага қанчалик иштиёқ билан қарамасин - охир-оқибат ўйин мувозанатини бузди.

Айтиш мумкинки, ҳаётдаги футбол вертуал менежер эмас ва ўша Томас Тухель Неймар, Анхел Ди Мария, Килиан Мбаппе ва Эдинсон Каванини асосий таркибга ажойиб тарзда жойлаштира олганди. Балки ўша “ПСЖ” Қатар миллиардерлари давридаги энг яхши ҳолатида бўлган ва Чемпионлар лигасида ғалаба қозонишга бир қадам қолганди. Қолаверса, 2020 йилги “Бавария”га қарши финални мураббий ва жамоа эмас, балки клуб раҳбарияти ва шахсан спорт директори Леонардо ютқазган.

Тухелнинг қатъий илтимосларига қарамай, кейинчалик немис билан жанжаллашиб қолган Леонардо мураббийга ёрдам бермади. Шу боис Томас Менье еврокубокларнинг коронавирусдан кейинги плей-оффини кутмасдан, Дортмунднинг “Боруссия”си билан шартнома имзолади ва нафақат ҳужумда, балки жамоавий босимда ҳам катта рол ўйнаган Кавани ўрнига янги футболчи излашни маъқул кўрди.

Бироқ, вақт ҳамма нарсани ўз ўрнига қўйди. Мауро Икарди - ажойиб якунловчи, лекин “қора” меҳнатни унчалик ҳушламайди. Жамоанинг мудофаадаги етакчиси Тияго Силва ҳам Леонардонинг “ақлли”лиги сабаб жамоадан кетган. Клуб спорт директори бразилиялик қариб қолган ва жамоага кераксиз деб ўйлаган. Аммо Силва “Челси”га “шалпангқулоқ” кубокни ютишида катта ёрдам берди.  

Демак, ПСЖнинг шу ёзда бошланган кенг кўламли қайта қуриш жараёнида айнан Леонардодан халос бўлгани, яқин вақтгача “Сельта”да ишлаган ва “Лилл” спорт директори бўлган Луис Кампосни унинг ўрнига олиб келгани мантиқан тўғри бўлган. Қолаверса, парижликлар раҳбарияти биринчи мавсумида ҳатто Лига 1да ҳам чемпион бўла олмаган Маурицио Почеттинони истеъфога чиқарди.

Кампос ва Галтье

Кампоснинг бой тажрибага эга мутахассис. У "Реал Мадрид"да скаут бўлган, Жозе Моуриньо билан бирга ишлаган. Шунингдек, Луис ва Жозе яқин дўст ҳисобланади. 2010 йиллар ўрталарида Князлик клуби футболчиларни сотишдан катта пул ишлаб топаётган пайтида Кампос “Монако”га ажойиб иқтидорни таклиф қилган. У Мбаппе эди. Кампос ва Килиан ўртасидаги яхши муносабатлар ўша даврларда бошланган. Ўша пайт Луис Мбаппега ёрдам берган бўлса, энди Килиан Кампосни Парижга келишига кўмаклашди.  

Бироқ, усиз ҳам “ПСЖ” португалияликнинг даражасини билар эди. Негаки, айнан у "Монако" жамоасини шакллантирган, кейин эса ўтган йилги чемпион "Лилл"да яхши ишлар олиб борган. Кампоснинг “ПСЖ”да иш бошлаши, Кристоф Галтьега ҳам катта жамоада ўзини синаб кўришига имкон берди. Энди у ҳам пойтахтда.

Галтье туфайли “ПСЖ” “Ницца” билан анча вақт савдолашди - жанубликлар мураббийни текинга қўйиб юборишни исташмади, инсайдерларнинг фикрига кўра, 10 миллион еврога “Ницца” бойиган.

Аммо бу вариант таваккалча кўринмоқда. Чунки мураббий бир неча йил давомида “Сент-Этьен”да омадсиз мавсумлар ўтказган. Лекин Галтье Кампос билан жуда яхши муносабатда. У "Ницца"да иш бошлаши биланоқ парижликларни Франция кубогидан чиқариб юборди. Ҳа, "бургутлар" мавсум охирида муваффақиятсизликка учради, гарчи улар ҳақиқатан ҳам Чемпионлар лигаси йўлланмасини қўлга киритган ва кубокни қўлга киритган бўлса-да, лекин бу жамоа эндигина қурилмоқда, мавсумнинг иккинчи қисми эса қишки трансфердаги заиф иш туфайли мураккаблашди.

Зидан ва терма жамоа

Аммо 55 ёшли Галтье парижлик юлдузларга сўзини ўтказа оладими? Шубҳасиз, Зинедин Зидан юлдузли таркибига идеал номзод бўларди, лекин у Криштиану Роналду ва Месси билан ишлаган биринчи мураббий бўлмайди.

Ҳеч бўлмаганда, ҳозирча, бир қатор франциялик инсайдерлар Зизунинг номзоди келажакни кўзлаган ҳолда “ПСЖ” учун долзарб бўлиб қолишига ишонтиришмоқда. Йиллик 25 миллион евро маош ҳақидаги миш-мишлар ҳозирча аниқ мақомга эга эмас. 2022 йилги жаҳон чемпионатидан кейин Зидан мақсад қилган клуб/миллий жамоа комбинациясининг фантастик версияси ҳақида гапирмаса ҳам бўлади. “ПСЖ” президенти Носир Ал-Хелайфий айтишича, Чемпионлар лигасининг уч карра ғолиби билан умуман музокаралар бўлмаган.

Бироқ, парижликлар хўжайини сўнгги пайтларда кўплаб шов-шувли баёнотлар билан чиқди. Булар қаторига ҳатто Неймарнинг келажагини муҳокама қилишдан бош тортиш ҳам киради, чунки клуб у билан хайрлашишга қарши эмас. Аммо Ал-Хелайфий бир қатор ўйинчилар ва уларнинг лойиҳага бўлган муносабатидан норози ва таркибни тозалашини эълон қилди. Асосий мақсад“ПСЖ”учун ҳамма нарсага тайёр ёш ва ғайратли футболчиларни топишга қаратилган.

 М. Пардабоев тайёрлади. 

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 23:51, 02.07.2022.
Ўқилди: 4715 марта.
Фикрлар: 8 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.