Кириш Регистрация
12/04 00:00 Севилья 2-1 Атлетико
12/04 15:30 Женоа 2-1 Сассуоло
12/04 16:00 Навбаҳор 2-0 Сурхон
12/04 17:00 Динамо 1-2 Локомотив
12/04 17:00 Осасуна 1-1 Бетис
12/04 18:00 Парма 1-1 Наполи
12/04 18:00 Кристал Пэлас 2-1 Ньюкасл
12/04 18:00 Ноттингем Форест 1-1 Астон Вилла
12/04 18:00 Сандерленд 1-0 Тоттенхэм
12/04 18:15 Андижон 1-2 ОКМК
12/04 19:15 Мальорка 3-0 Райо Вальекано
12/04 20:30 Челси 0-3 Манчестер Сити
12/04 21:00 Болонья 2-0 Лечче
12/04 21:30 Сельта 0-3 Реал Овьедо
12/04 23:45 Комо 3-4 Интер
13/04 00:00 Атлетик Бильбао 1-2 Вильярреал
13/04 18:00 Насаф - Бухоро
13/04 19:00 Пахтакор - Машъал
13/04 20:15 Қизилқум - Сўғдиёна
13/04 23:45 Фиорентина - Лацио
14/04 00:00 Ман. Юнайтед - Лидс
14/04 00:00 Леванте - Хетафе
14/04 18:00 Хоразм - Қўқон-1912
14/04 20:15 Бунёдкор - Нефтчи

«Пахтакор» ўсмирлари халқаро турнирда совриндори

Баҳо:
+ | -

1999 йилда таваллуд топган футболчилардан иборат Тошкент "Пахтакор" клубининг иккинчи жамоаси  Қозоғистондаги халқаро турнирда кучли учликдан ўрин олди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатмоқда.

Тараз шаҳрида собиқ СССР спорт устаси Антон Шох хотирасига бағишлаб тўртинчи бор ўтказилган мусобақада мезбонлардан ташқари Россия, Қирғизистон ҳамда Ўзбекистондан жамоалар иштирок этди. Академиямиз тарбияланувчилари иккинчи гуруҳда "Тараз", ЦСКА Москва ва Остонанинг "Локомотив" клубларини мағлуб этишди. Мезбонлар 4:1, ЦСКА 2:1 ва остоналиклар 5:2 ҳисобида доғда қолдирилди.

Ярим финалда Тольятти футбол мактаби жамоасига эса 2:5 ҳисобида имконият бой берилди. Ушбу мактаб Россиядаги энг кучли жамоалардан бири ҳисобланади. Учинчи ўрин учун учрашувда эса "Тараз" яна бир бор йирик ҳисобда мағлуб этилди, 3:0. Шу тариқа Қозоғистондан ёш футболчиларимиз учинчи ўрин билан қайтишди. Жамоамиз посбони Михаил Каплан эса турнирнинг энг яхши дарвозабонига аталган совринни қабул қилиб олди.

Манба: www.pakhtakor.uz
Киритилди: 13:55, 05.06.2012.
Ўқилди: 4793 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик