Кириш Регистрация
29/04 00:00 Марсель 2-1 Ланс
29/04 00:00 Бетис 1-1 Севилья
29/04 23:45 Женоа 3-0 Кальяри
30/04 00:00 Барселона 4-2 Валенсия
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид

УЕФА: Янги турнир қарийб тайёр

Баҳо:
+ | -
Бўлим: ЕВРОПА

УЕФА томонидан ташкил этиладиган янги мусобақаларни соғиндингизми?

Афтидан, яна биттаси тайёрга ўхшайди - L~Еquipe нашрида ёзилишича, клублар ўртасида «Тўртлик финали» форматидаги янги мусобақа ишлаб чиқилмоқда. Уни илк марта 2024 йилнинг ёзида синаб кўриш, кейин эса ҳар йили ўтказиш режалаштирилган.

Потенциал трансляция вакилларига етказилган ҳужжатда қайд этилишича, мусобақа иккита ярим финал, учинчи ўрин учун баҳс ва финалдан иборат бўлади. Мезбонлик катта эҳтимол билан АҚШга топширилади. Мақсад - 2024 йилдан янгича форматда ўтадиган Чемпионлар Лигасини кенгроқ тарғиб этиш. Шунингдек, даромадларни ошириш ҳам кўзда тутилган. Бу янги турнир бошланиши сабаб ўзгариши кутилаётган Европа Суперкубогига муқобил бўлиши мумкин. Эндиликда Суперкубокда Европа Лигаси ва Конференциялар Лигаси ғолиблари тўқнаш келишади.

Жамоалар қай тахлит сараланади? Ҳозирча аниқ формула йўқ. L~Еquipe маълумотига кўра, ЕЧЛнинг амалдаги ғолиби иштирокчилардан бирига айланади. Ушбу босқичдаги қолган уч клуб «ўта муваффақиятли жамоалар» сифатида тавсифланади.

Нега айнан АҚШ? Чунки у ерда талаб ва пуллар бор. Америкалик инвесторларнинг топ-клублар билан турли форматдаги тижорий турнирлар масаласини муҳокама қилишаётганига анча бўлди. Диалогда УЕФА ҳам қатнашмоқда. Иттифоқ Халқаро чемпионлар кубоги ташкилотчиси - Нью-Йоркнинг Relevent Sports Group компанияси билан ҳамкорлик ўрнатган. Бу мавсумолди ўртоқлик мусобақаси АҚШда ўтказилиб, унда Европанинг кўплаб топ-клублари қатнашади. Асосий вазифа - ушбу назорат ўйинларига янада таъсирчан ва даромадли структура бахш этиш.

Турнир тақвимга қандай мослаштирилади? Мавсумолди йиғинлари вақти топ-клублар одатда бир-бирларига спарринг рақиб бўлишади. Агар форматни қабул қилишса, «Тўртлик финали» иштирокчиларидан турнир мотивациясига эга бўлмаган айрим учрашувларни қурбон қилиш талаб этилиши мумкин. УЕФА бундай мусобақаларни ўтказиш эвазига асосий тақвимни бузишни истамаслиги турган гап.

Ҳозирнинг ўзида эътирозлар учрамоқда. Франция профессионал футболчилар касаба уюшмаси (UNFP) УЕФА манзилига кинояли танқид йўллашга улгурди: «Раҳмат, УЕФА! Миллатлар лигасидаги жароҳатланган футболчилар ва қизиқишнинг сустлигидан келиб чиққан иштиёқ тўлқинида ниҳоят, УЕФА бизни эшитди, ниҳоят, УЕФА бизни тушунди, энди УЕФА, ниҳоят, кутганимизга яраша жавоб берди... Август ўртасида АҚШда ўтадиган янги турнир ташкил этди. Бу УЕФА футболчилар соғлиғи ва футбол жозибасини ўйламай, фақат ғазнасини бойитишни ўйлайди, деганларнинг оғзини юмиш учун етарли. Зеро, шундоқ ҳам бемаъни кўриниш олган халқаро тақвимни яна бир янги мусобақа ташкил этмай туриб яна қандай енгиллатиш мумкин? Буни ўйлаб кўриш ва қарор чиқариш керак эди. УЕФА худди шундай қилди».

Ў.УМАРОВ тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 07:15, 04.07.2022.
Ўқилди: 3359 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.