Кириш Регистрация
11/01 00:45 Аталанта 2-0 Торино
11/01 01:00 Валенсия 1-1 Эльче
11/01 16:30 Хитой 1-0 Австралия
11/01 16:30 Лечче 1-2 Парма
11/01 18:00 Райо Вальекано 2-1 Мальорка
11/01 19:00 Таиланд 1-1 Ироқ
11/01 19:00 Фиорентина 1-1 Милан
11/01 20:15 Леванте 1-1 Эспаньол
11/01 22:00 Верона 0-1 Лацио
12/01 00:45 Интер 2-2 Наполи
12/01 21:30 Саудия Арабистони - Вьетнам
12/01 21:30 Иордания - Қирғизистон
12/01 22:30 Женоа - Кальяри
13/01 00:45 Ювентус - Кремонезе
13/01 01:00 Севилья - Сельта
13/01 16:30 Ўзбекистон - Жанубий Корея
13/01 16:30 Эрон - Ливан
13/01 21:30 Япония - Қатар
13/01 21:30 БАА - Сурия

"Ювентус" "Ливерпуль" ҳужумчисини сотиб олишга ишонмоқда

Баҳо:
+ | -

“Ювентус” клуби “Ливерпуль” ҳужумчиси Роберто Фирминони ҳамёнбоп нархда сотиб олишига ишонмоқда, деб хабар беради The Mirror.

Манба берган хабарга кўра, Италия клуби раҳбарларининг оптимизми аввалроқ "Ливерпуль" ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳнинг "қизиллар" билан янги шартнома имзолагани билан боғлиқ.

Кўринишидан, Юрген Клопп мураббийлар штаби келаси мавсум Салоҳ - Дарвин Нуньес - Луис Диас триосига ишонади. Бу ҳолатда 30 ёшли Фирмино захира ўйинчиси бўлади.

Бу вазият 30 ёшли бразилияликга тўғри келмайди. У ўйин амалиёти йўқлиги сабабли терма жамоага чақирилмаслиги мумкин. Қатарда бўлиб ўтадиган ЖЧ-2022 олдидан эса Фирмино мунтазам ўйин амалиётига эга бўлмоқчи. Шу муносабат билан "Ювентус" бразилиялик футболчининг трансферига ишонмоқда.

"Ювентус" Фирмино учун "Ливерпуль"га 25 миллион евро таклиф қилиши кутилмоқда.

Бразилиялик футболчи фаолияти давомида “қизиллар” сафида 327 та ўйинда майдонга тушган. Уларда у 98 та гол урди ва 74 та голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 08:54, 04.07.2022.
Ўқилди: 2460 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.