Россия футболи УЕФА ва ФИФА санкциялари остида эди. Масалан, Россия клублари келаси мавсумда еврокубокларда иштирок этмайди.
Россия терма жамоаси эса ўз навбатида Миллатлар лигасидан четлаштирилди ва шу йилнинг ноябрь-декабрь ойларида Қатарда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионати йўлланмаси учун курашиш имкониятидан маҳрум этилди.
5 июль, сешанба куни Лозанна спорт арбитраж суди (CAS) РФИнинг УЕФА ва ФИФАга қарши киритган даъво аризаларини кўриб чиқишни бошлади. Учрашув олти соатдан ортиқ давом этди.
CASнинг қарорлари яқин вақтлар ичида қабул қилинади.













